Қирғизистонда ҳар бир биринчи синф ўқувчиси ўқув қуроллари билан таъминланади

1039

Бу ҳақда маориф вазирлиги матбуот котибаси Кириз Жукеева билдирди. Унинг айтишича, енгиллатилган ўкув қуроллари формаси сони 110 мингни тузади. Бунга Осиё ривожлантириш банки томонидан 1 млн 300 минг доллар маблағ сарфланишини айтган котиб, бу ишлар келаси йилда иккинчи синфдан тўртинчи синфлар учун ҳам амалга ошишини қўшиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 2011-2012 йил ўқув йилига енгиллатилган ўкув қуроллар формаси ичида 110 минг ўкув китоблари босиб чиқарилган. Бу китоблар қирғиз, рус, ўзбек ва тожик тилларида бўлиб, бепул тарқатилади.

Тарқатилаётган комплект ичида ўқув китоби, дафтари ва ўқитувчилар учун методик қўлланмалар жамланган.

Айни пайтда, Кириз Жукеева Қирғизстондаги мактаблар бу китоблар бўйича қайси мактаблар неча фоизга таъминлангани айтиб ўтди.

«Қирғиз тилида ўқитиладиган мактаблар 61 фоизга, рус тилидаги мактаблар 59 фоизга ўзбек тилидаги мактаблар 62 ярим фоизга,тожик мактаблари эса 64 фоизга таъминланди», —деди Кириз Жукеева.

Матбуот котибининг билдиришича, Вазирликнинг маҳсус буйруғи билан жой-жойларда вазирликнинг мутахассислари қишги янги уқув йилига мониторинг ишларини юргизиб келишган.

«Хозирги кунда умумий билим берувчи мактабларнинг сони 2197 та, ундан ташқари шахсий мактаблар сони 54 та, давлат қарамоғидаги мактаб интернатларининг сони 25та. Мана шу мактабларнинг биринчи синфига кираётган ўқувчиларнинг сони 99 минг,чиққан китобларнинг сони эса 110 минг», —деди Кириз Жукеева kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Ундан ташқари, китобларнинг чиқарилишига ҳукумат томонидан 200 млн сом бўлинган ва шу маблағ ҳисобига хозирги кунда 48 турдаги китоб босиб чиқариш режалаштирилган.

«Китоблар асосан математика,тарих,алифбо ва она тилидаги мактаблар учун методогик қўлланманинг асосида чиқаяпти», —деди матбуот котиби.

Кириз Жукеева кадрлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

«Республика бўйича 125 минг ўқитувчи бор ,албатта ёш кадралар ўз дипломларини олгандан сўнг назарияда тайёр аммо тажриба юзида эса кўрсата олишмаяпти,асосан педагогик йўналишдаги кадрлар», —деди Жукеева.

Унинг билдиришича, шу ойнинг 15-августидан бошлаб Қирғизстоннинг барча мактабларига ёш кадрлар кела бошлади.

Жукееванинг айтишича, ҳозир уларнинг сонини айтиш бироз кийин,чунки 22-августнинг 28-август мобайнида муаллимлар учун маҳсус мажлислар бўлиб ўтади.Шундан сўнг қайси районга канча янги кадрлар бориб жойлашганини айта олишлари мумкинлигини таъкидлади котиб.

Ижобий фикрлар

Ўш шаҳар 23-сон И.В.Панфилов ўрта матаб директори Одина Мирзабоева давлатнинг бу ёрдамидан хурсанд эканлигини айтди.

«Сўйинади,фарзандларини мактабга жалб қилиши осон бўлади.Чунки ўкувчи китоб бўлмаса мактабга боргиси ҳам келайди», —дейди Мирзабоева.

4-сон Киров гимназия мактаби директори Гулнара Туташева ҳам ёрдам албатта ўз самарасини кўрсатишини айтади.
«Бу албатта фойдали агар ёрдам бераётса», —дея ўз фикри билан ўртоқлашди мактаб директори.

Келажакдаги режалар

“Бу ўқув куролларни биринчи синфлар фойдалангандан кейин келаси йил ҳам фойдалиши керак бўлгани учун, иккинчи синфдан тўртинчи синфгача енгиллатилган ўкув қуролларнинг формасини чиқарилади.Бунга ҳам Осиё ривожлантириш банкидан 1 млн 200 минг доллар маблағ ажратилди”-дея таъкидлади Кириз Жукеева kloop.kg га берган интервьюда.

Мақола муаллифи Раҳматулло Байбабаев