Қозоғистон Қирғизистонга гўшт ва сутни транспортнинг барча тури билан ташиб ўтказишга руҳсат берди

1393

Қозоғистон премьер-министрининг ўринбосари Аскар Мирзахметов Қозоғистон орқали Қирғизистондан гўшт, сут ва балиқ маҳсулотларини транспортнинг барча турлари билан олиб ўтса бўлишини билдирди. Бу вақтгача Қирғизистоннинг 15 ишхонаси учун Россияга темир йўл орқалигина товар ташишга руҳсат берилган.

Бу қонун орқали Қирғизистон ҳукуматига ёзган хатида Қозоғистон премьер-министрининг ўринбосари қишлоқ хўжалиги министри Аскар Мирзахметов хабар қилди.

«ЕОИИнинг умумий реестрига киритилган барча ишхоналар ўз маҳсулотини темир йўл орқали ҳамда автомашина транспорти билан ҳам экспорт қилса бўлади», — деб билдиради ҳукуматнинг матбуот хизмати.

Қозоғистон 2016-йилнинг декабри охирида қирғиз тадбиркорларига ўз ҳудуди орқали фитосанитар назоратдан ўтиши керак бўлган юкни — асосан гўшт-сут маҳсулотларини — авто транспорти билан ташишни таъқиқлаган.

Қирғизистоннинг давлат ветеринар назорат бошқармасининг вакили автомашина ёрдами билан Қозоғистон орқали транзит Қирғизистон учун «иқтисодий томондан қулай» эканини, уларнинг ҳудудидан ўтган товар Россияга боришини тушунтирган.

Қозоқ темир йўли 10-январдан бошлаб Қирғизистондан Россияга транзит тарифини уч марта камайтирган.

Таъқиқ «Бишкек Сүт» ОҲЖ, «Умут жана Ко» МЧЖ, «Ак-Жалга» МЧЖ, «Артезиан» МЧЖ, «Шин-Лайн» МЧЖ каби бошқа йирик компанияларга тегишли бўлган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Tengrinews.kz