Асосий хабар
Воқеалар
ОАВ холис бўлиши керак - Орунбеков АҚШ элчиси билан «Азаттиқ»нинг вазиятини муҳокама қилди
Президент маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери билан учрашди.
Ўш: Милиция икки киши шаҳар таълим бошқармаси биносини атайлаб ёқиб юборганини билдирди
Ўш шаҳар таълим бошқармаси биносини икки киши ёқиб юборгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда 30-мартда «Клооп»га Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси билдирди.
Айзаданинг ўлими: Апрелда милициянинг лоқайдлиги бўйича очилган жиноят ишининг муддати тугайди, аммо тергов якунланмаган
5-апрелда Айзада Канатбекова ўлдирилганига икки йил бўлади. Яна уч кундан сўнг, аниқроғи, 8-апрелда Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБнинг милиционерларининг эҳтиётсизлиги туфайли очилган жиноят ишининг муддати тугайди — милициянинг Канатбековани қидиришдаги бепарволиги қизнинг ўлимига олиб келган.
Стереотипни буздим. Сибирлик пайвандчи Бишкекка келиб, тирноқ бўйича мутахассис бўлди
Саня Сибирдаги заводлардан бирида пайвандчи бўлиб ишлаган, лекин ўтган йили Россияда Украинадаги уруш билан боғлиқ мобилизация бошланганда Бишкекка келган. Қирғизистонда у ҳаётини бутунлай ўзгартиришга қарор қилди ва маникюр қилишни ўрганди.
Ўшда 19 та банкоматни тўнаганликда гумонланиб, икки шахс қўлга олинди
Ўш ва Жалолобод вилоятларида 19 та банкоматни бузиб, улардан пул ўғирлаганликда гумонланаётган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 30-мартда Ўш шаҳар милицияси хабар берди.
ФВВ: Жалолободдаги хавфли ҳудудларда яшовчи аҳоли кўчирилади
Жалолобод вилоятида кўчки, сел, тош қулаши хавфи бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли оммавий равишда хавфсиз жойларга кўчирилади. Бу ҳақда 29-мартда Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан билдиришди.
Қорасувда 18 мактаб ўқувчиси атир ҳидидан заҳарланиб касалхонага ётқизилди
Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги №101 Кумар Момбекова номидаги ўрта мактабнинг 6-синфнинг 18 ўқувчиси атир ҳидидан заҳарланишди. Бу ҳақда Таълим вазирлигидан билдиришди.
«Қуръон ўқила бошлаган». Ўш мерияси ерда ўтирган аёл ходимнинг тафсилотини тушунтирди
29-мартда ижтимоий тармоқларда, Ўш шаҳрида ҳукумат вакиллари қатор тизилган ўтиргичларда ўтириб, бир аёл эса ерда ўтирган сурати тарқалди.
Президент рус тили масаласида «сиёсий манипуляцияларга қатъий қарши» эканини билдирди
Президент Садир Жапаров рус тили масаласида «сиёсий манипуляция қилиш ҳаракатларига қатъий қарши» эканини билдирди. Бу ҳақда у Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашувда айтди, бу ерда Жапаровга Россия Қирғизистонда қурадиган мактабларнинг лойиҳаси кўрсатилди.