Болот Темиров: Ортиқ сизлардан қўрқмайман!

274

Мазкур матннинг асли Болот Темировнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган. «Фикр» рубрикасида эълон қилитнган матнлар муаллифнинг шахсий нуқтаи назарини ёритади.

Болот Темиров, журналист. «Фактчек» бош муҳаррири

Контекст: Номаълум одамлар «Фактчек» сайтининг бош муҳаррири  Болот Темировни калтаклаб кетишган

Ўзимга келдим. Икки кун терговчиларга, касалхоналарга, суд-тиббий экспертларига  бориб-келиб юрдим. Бу беҳуда харакатан кейин ўз-ўзидан роботга ўхшаб қолдим. Бу уч кун давомида тинч ўтирган  илк соатларим, эндигина бўлиб ўтган воқеаларни ҳис қилиб турибман.

Ростини айтсам, қўрқяпман! Жуда қаттик, ҳаддан ортиқ қўряпман! Яқинларим учун, қариндошларим учун, ҳамкасбларим учун қўрқяпман! Мен қаҳрамон эмасман, бошқалар каби оддий одамман, мен қўрқяпман!

«Бешинчи канал»нинг журналист қизлари мендан Матраимовларни очиқ айбловни айттиришга харакат қилишди. Уч марта қўнғироқ қилишди. Уялмасдан: «Калтаклаш бўйича айнан Матраимовларни айблаяпман деб очиқ айтинг », — дейишди.

Бунгача телефон орқали Биринчи май туман тергов бўлими бошчисининг ўринбосари ҳам (исми ёдимда йўқ) зўр бериб шу сўзларни эшитгиси келиб сўраб турди. Сизлар менга айтганларимни қайтариб бер, биз начальникка ҳисобот беришимиз керак деб айтинглар.

Энди эса мен қайси етакчига эканини тушундим. Кейин сўроқ вақтида сизларнинг «Ҳаммасини сўра, мен у ҳақда туғилганидан бошлаб барини билишим керак! Энг асосийси нимага Матраимовларни айблаётганини?» деб нари бери чопиб юрганингларни ҳам тушундим.

Менга сизларнинг гапларингиз ҳозиргина етиб келди. Сизлар — журналист ҳам, туман ИИБни тергов бўлимининг етакчи ўринбосари ҳам, хўжайинларингизга шунчалик харакат билан ёрдам қилгингиз келганидан, ўзинглар манфаатдор эканингларни яшира олмай қолдинглар.

Ўша вақтда мен буни айтмаганман. Энди эса баёнот билан чиқяпман!

Очиғини айтсам — сизлар мияси йўқ аҳмоқсизлар! Жазосиз қолаётганинглардан маза қиляпсизлар!  Пул ва ҳокимиятга эришган Райим! Унинг ҳамкори Камчи Кўлбаев —  бутун Қирғизистоннинг қироли! Сизларнинг  суяк таъма қилиб турган ит каби шерикларинглар  — Келдибековлар, Тўрўбаевлар, Жумабековлар, Ташиевлар!

Сизлар бутун мамлакатни, Қирғизистоннинг бутун элини қўрқитяпсизлар! Сотқин журналистлар ва хакерлар каби «шоқолларни» ёллаб олиб, сизларнинг чириган ички дунёйингларни ҳеч ким кўрмай қолади деб ўйлаяпсизларми? Ҳамма кўриб турибди, аммо қўрқишмоқда, қаттиқ қўрқишмоқда!!!

Мени кўчада танишяпти. Келиб қўл бериб, кўришиб кўпгача қўйиб юбормай туришибди. «Бу  “беспредел” қачон тугайди?» деб сўрашяпти.

Мен эса бу саволнинг жавобини билмайман. Шунчаки билмайман.

Менга вақтинча чет элга чиқиб кетишни тавсия қилишди, кўчиш ва турар жой ҳақини тўлаб беришга тайёр туришибди. Аммо мен facebook саҳифасидан бундай жўмардлик билан таклиф қилинаётган таклифдан бош тортяпман ва мен учун хавотир бўлаётганлардан миннатдорман.

Райим Матраимовнинг турмуш ўртоғи учун ўч олиш бўйича буйруқни бажарганлардан бирининг юзини кўриб, эслаб қолдим. У бўлгани ички дунёси, интеллекти йўқ кучук ва сиз ўзингизни шундайлар билан ўраб олдингиз, ўзингиз ҳам шундайсиз.

Улар мени тепкилашаётганда, бир зумга мени ўлдириб кетишади деган хаёлга бориб қўрқиб кетдим. Мен уларнинг тепкиси остида «йигитлар, бўлди» деб шафқат қилишларини илтимос қилдим. Аммо улар мени яна узоқ калтаклашди.

Ҳозир ўзимни ўша вақтдаги ҳолсизлигим учун ўпкаланяпман! Ундан кўра мени ўлдиришга буйруқ берсангиз бўларди! Менда билим бор эканини ва мен яна билим олишимни эсдан чиқарманг! Мен сизлар ўғирлаган ҳар бир тийинни топаман, барча жиноятларингларни юзини очаман! Умримни шунга бағишлайман!

ҲОЗИР СИЗЛАРДАН ҚЎРҚМАЙМАН! ЎЛИМГА ҲАМ ТАЙЁРМАН, ЧУНКИ МЕНИНГ ҚИРҒИЗИСТОНДАН БОШҚА ВАТАНИМ ЙЎҚ!