Ўшда собиқ мэр Айтмамат Кадирбаевнинг укаси калтакланди

681

Ўш шаҳрининг собиқ мэри Айтмамат Кадирбаевнинг укаси Улан Райимбеков 11-январда кечаси калтакланган. Ҳозирда Райимбеков касалхонада.

Ўш шаҳар милициясининг матбуот котиби Замир Сидиков «Азаттык»қа милиция калтаклашда жиноий гурухнинг «Қазақ» лақабли аъзосининг алоқаси бор-йўқлигини аниқлаётганини хабар қилган.

«Воқеа бўлган ерга дарҳол уюшган жиноий гуруҳга қарши кураш бўлимининг ходимлари боришган. Калтакланган бола касалхонага тушган. Биз «Қазақ»ни декабрда ёш қизни зўрлаб қўйгани учун қамаганмиз. Уни “уйингга етказиб қўяман” деб уриб-саваб зўрлаган. Биз қамагандан кейин суд қайта 8-январда уй қамоғига чиқариб юборибди », — деб билдирган Сидиков.

Жиноий гуруҳнинг аъзоси бир неча марта ўғрилик ва тўнаш учун судланган. Зўрлашдан ташқари, «Қазақ» кафеде 23 ёшдаги болани калтаклагани учун ҳам қўлга олинган эди.