Шадиевнинг устидан иккинчи жиноят иши қўзғалди

3460

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш ортидан  экс-вице-премьер ҳамда парламентнинг депутати Аскарбек Шадиевнинг устидан иккинчи жиноят ишини қўзғади. МХДК депутатга бошқа иш бўйича ҳам қидирув эълон қилган. У «ўз ваколатларини суистеъмол қилиш» бўйича айбланмоқда.

МХДКнинг матбуот хизмати Шадиевга нисбатан иккинчи жиноят ишини 25 июнда «давлат чегарсидан ноқонуний ўтиш» моддаси бўйича қўзғалганини билдирди.

Бишкекнинг Биринчи май район суди Шадиевни 31 майда сиртдан қамоққа олиш бўйича жҳтиёт чорасини чиқарган. Ўша куни МХДК депутат қидирувда эканини билдирган, чунки у «атайлаб тергов органларидан яшириниб юрибди».

МХДКнинг матбуот хизмати Шадиев 27 апрелда Баткен вилоятининг Исфана шаҳрига қариндошларининг таъзиясига бориб, ундан нари Лайлак районининг Арка қишлоғи четидан «давлат чегараси орқали сув кечиб» Тожикистон тарафга «ноқонуний» ўтиб кетганини тушунтирган.

МХДКнинг маълумоти бўйича, Шадиев 28 апрелда жиноят иши қўзғалгандан кейин Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Москвага, ундан кейин Нью-Йоркка учиб кетган.

Май ойининг бошида МХДК ва Чегара хизмати Шадиев Қирғизистондан кетмаганини билдиришган. Лекин унинг ёрдамчиси Айбек Эрмеков бир неча нашрларга Шадиев 27 апрелда юрак операцияси учун Қирғизистондан чиқиб кетганини маълум қилган.