Матраимовнинг аризаси бўйича «Клооп»ни журналистика  мактабининг талабаси сўроқ беради

509

Ўш милицияси Руслан Матраимовнинг аризаси бўйича «Клооп»нинг журналистика мактабаси талабасини сўроққа чақирди. У 9-январдаги съёмкага нашрнинг ходимлари билан бирга видео тасвирга олишни ўрганиш учун борган. Журналистлар қаровсиз қолган бинони тасвирга олишаётган эди. Бу бино божхона етакчисининг собиқ ўринбосари ва коррупция бўйича журналистик суриштирувнинг фигуранти Райимбек Матраимовнинг уйидан юзлаган метр олисликда жойлашган.

Унинг укаси Руслан Матраимов ўша куннинг ўзида съмка унинг шаҳсий ҳаёт дахлсизлигига путур етказади деб, милицияга ариза ёзиб мурожаат қилган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бунгача «Клооп»нинг ҳайдовчисини, журналистини ва операторини сўроққа олган. Бундан ташқари, съёмка вақтида журналистлар билан бирга юрган таҳририятнинг собиқ ходимини ҳам сўроққа чақиришган. Бироқ, адвокат кечиккани учун, сўроқ 13-январдан 14-январга жилдирилган. Ўша куни журналистика мактабининг талабаси ҳам сўроқ беради.

Журналистлар Матраимовнинг уйини тасвирга олишмаган. Улар тайёрлаётган материал учун ўша тумандаги қаровсиз қолган бинони тасвирга олишган ва бу материални Матраимовларнинг оиласи билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Руслан Матраимов — Матраимовларга тегишли бўлган «Исмаил ата» хайрия фондини бошқаради. Мазкур фонд ва Искендер Матраимов, Райимбек Матраимов ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари «Азаттык», «Клооп» ҳамда 24.kg нашрларини судга беришган.