«Мени эмас, давлатни қўлланглар». Kloop.kg бош муҳарриридан Жээнбековнинг ОАВ етакчилари билан илк учрашуви ҳақида

46533

Мазкур мақолада «Клооп»нинг бош муҳаррири Элдияр Арикбаев президент Сооронбай Жээнбековнинг ОАВлари билан бўлган илк учрашуви ҳақида ҳикоя қилади. Матн муаллифнинг шахсий фикрларини англатади.

«Бунгача президент билан кўришмаган, ҳеч бўлмаганда ҳозиргисини кўриб қолай», — деб кулди менга «Кактус» нашрининг эгаси Дина Маслова. Автобусда биздан ташқари яна 40қа яқин ОАВларнинг раҳбарлари ҳамда халқаро нашрларнинг вакиллари 

ўтиришибди.  Учрашувнинг ўзи соат 11:00га белигиланган, лекин ҳаммани унгача — ярим соат аввал эски майдонда тўплаб, автобус билан давлат «Ала-Арча» қароргоҳига олиб кетишди.

Бошида мени рўйхатдан топишолмади, лекин менга расмий таклифнома келган. Балки, оз қолганда мени чиқариб юборишгандир  — мен боролмай қолишим мумкин деб огоҳлантирган эдим. Вазиятни Болот байка сақлаб қолди — мен унга таклифномани кўрсатиб, тушунтирганимда у мени рўйхатга қўшди.

Ростини айтсам, менга расмий учрашувлар кўп ҳам ёқмайди: Мен Атамбаевнинг президентлиги бошланганда бир нечтасида қатнашиб, шундан кейин ўзимнинг ўринбосарларимни ёки бошқа журналистларни жўнатишга харакат қилиб, бормай қўйганман. Бундай учрашувларда асосан кўпроқ савол бериш, айниқса унга 50дан ортиқ киши йиғилса бирор мавзу ҳақида чуқурроқ суҳбатлашишга ҳам имкон бўлмайди. Бугун президент оддий журналистлар билан суҳбатлаша оларди, лекин, маъмуриятда уни етакчилар билангина ўтказишни қарор қилишган бўлса керак. Учрашувгача матбуот хизматининг вакили менга учрашув норасмий шаклда эканини ҳамда «Клооп»дан биргина мени кўришни исташаётганини, чунки мен бош муҳаррир эканимни тушунтиришга кўп харакат қилди.

Агарда қирғиз нашрларининг раҳбарлари иш тўғрисида гаплашмаган вақтда нима ҳақида гаплашишларини истасангиз, у ҳолда билиб олинглар  — булар болалар. Болалар ҳақида сўзлашув қувончли, ёқимли ва ҳаёлингизга шунчалик хотиралар келади. Бу эса роҳатлантириб, суҳбатдошларни яқинлаштиради.

Автобус давлат қароргоҳига кириб тўхтаб, барча чиқа бошлади: кимдир бири чигарет чека бошлаган бўлса, яна бошқаси бир-бири билан саломлашиб ўпишиб, яна бошқалари шунчаки қўл олишиб қўйишди. Эркаклар аёлларни «келаётган байраминглар» билан деб табриклашди. Бу жуда ажойиб ва қизиқарли: Янги йил келаётгандек сезилади, лекин аёлларнинг орасидагина. Мен кўпчилик билан саломлаша олмадим, деярлик ҳамма билан юз танишман холос, шахсий учрашиб, танишмаганмиз.

Автобусда келаётганимиздаёқ баримизга КППдан телефон, ноутбук ва диктафонлар каби барча техникалар олинади деб огоҳлантиришган. Айтилганидек бўлди. Бирин кетин темир қидирувчи аппарат орқали ўтишиб, барча жиҳозларни топшириб, охирида биргина қалам ва қоғоз қолди. Мен ҳеч бўлмаганда телефонни ёнимда олишимга рухсат беришади деб умид қилгандим, лекин уни ҳам топширишга мажбур бўлдим (энди мен янги телефон сотиб олишим керак  — "Клооп"даги хавфсизлик сиёсати шуни тақозо қилади). КППнинг олдида навбатда турганда журналистлар турли нарсаларни муҳокама қилишди: масалан, менинг ёнимда Данияр Сидиқовнинг президент  администрацияга тайинланиши ҳақида сўзлашишди.

Толгонай Стамалиева бош бўлган матбуот хизматининг жилмайган ходимлари умумий залга кираверишда ўлканинг барча раҳбар журналистларини кутиб олиб, уларга ташриф буюришгани учун миннатдорчилик билдириб туришди.

Учрашувгача яна тўлиқ ярим соат вақт бор, ўтириш учун махсус схема ҳам йўқ. Матбуот хизматининг вакиллари истаган ўриндиққа ўтириш мумкин деб айтиб туришди. Лекин шунга қарамай ҳамма тармоқлар бўйича бўлиниб ўтириб қолишди: радио, телевидение, газеталар ва интернет-ОАВлари (ўзи шундай бўлиб қолди).

Kaktus Media нашрининг эгаси Дина Маслова (ўртада) Сооронбай Жээнбеков билан учрашувда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Журналистлар залда ўтирганда уларнинг юзларига қунт билан қараб, қайси таҳририятдан келганини пайқаш мумкин. Албатта, бу ерга «24.kg» нашридан Асел Оторбаева, «Кактус» нашридан Дина Маслова ҳамда НТСдан  Жайнак Усонов келгани хайрон қолдирмай қўймайди. Асосан бирортасини ҳам қолдирмай барчасини чақиришгандек туюлади — бу албатта яхши.

Менга яқин ўтирган Оторбаева мендан Дина билан ўрин алмашиб олсанглар бўладими деб илтимос қилди, чунки уларнинг ўзаро гаплари бор. Албатта бўлади, деб жавоб бердим. Шундан кейин мен томонга «Вести»дан Гладис Темирчиев юриб келиб, биз ҳол-аҳвол сўрашиб, болалар ҳақида сўзлаша бошладик (балки ҳаммасига мен яқиндагина боламнинг суратини фэйсбукка жойлаштирганим ёқиб, шу сабабдан сўрашаётгандир).

Учрашувга 15-20 дақиқа қолганда журналистларга президент билан саломлашиш учун қатор туришни илтимос қилишди. Биринчи қизлар улардан кейин йигитлар. Тизилиб турган вақтда мен учрашувга келган эркаклардан анчагина фарқланиб турганимни сездим: ҳамма костюм шимда, мен эса свитер ва жинси кийиб келган ёлғиз кишиман. Майли, мени «норасмий учрашувга» чақиришган, шунинг учун дўстимни олдига келгандек кийиниб олганман.

Жээнбеков залга соат 10:52да қандайбир бир тантанали музика, гимн ёки «Қирғиз Республикасининг президенти Сооронбай Шарипович Жээнбеков» деган каби расмий таништирувсиз ҳам яхши кайфиятда кириб келди. Бошида мен президент умумий қилиб саломлашиб қўяди деб ўйлагандим, лекин у ҳамма билан бир бир қўл беришиб, аёлларга эса гул берди. Сафга тизилган аёлларнинг айримлари билан қуюқ кўришиб, баъзилари билан хатто қучоқлашиб ҳам қўйди. Эркакларнинг сафидан қўл бериб ўтиб, тезгина саломлашиб бўлди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Саломлашув тугагандан кейин ҳамма ўрнига жойлаша бошлади.  Стамалиева тадбирни очиб, Жээнбеков саломлашиш сўзларини бошлади.

Аввалига  атмосфера бир оз ноқулай бўлди  — барча ортиқча харакат қилиб қўйишдан қўрқаётгандек туюлди (менинг чап томонимда ўтирган эркаклар қўлларини столнинг устига қўйган бўйи бирдек шаклда ўтиришди), лекин сўзлашув жараёнида ҳамма хотиржам аҳволга туша бошлади.

Жээнбеков ўз нутқида чиндан ҳам «сиёсий позициясига ва эгалик шаклига қарамай» барчаси таклиф қилинганини тушунтириб, ОАВларни «жамоат фикрини шакллантириш бўйича кучли қурол» деб атади. У биргина савол бериш билан чекланмай, истак-тилаклар билан ҳам мурожаат қилишни сўради.

ОАВларнинг аҳамияти тўғрисидаги сўзлардан кейин у илк 100 кундаги ўз ташаббусларини санаб чиқди. Агарда қисқача айтсак, унинг мақсадлари: корупция билан курашиш, сайлов олди ваъдаларини бажариш, Қозоғистон билан низони хал қилиш, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш, Путин билан учрашиш ҳамда Россия билан дўстлик, ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий давлат органларида реформа олиб бориш.

Менга  Жээнбековнинг матбуотга нисбатан муносабати қизиқ туюлди. Президент ўқиб юрган газеталарининг ичидан «Дело №» ва «Ачык Саясат»ни таъкидлаб, ҳукуматни етаклай бошлагандан кейин интернетда мақолаларнинг остидаги изоҳларни ўқий бошлаганини айтди. Унинг сўзига кўра, Жээнбеков ОАВлар билан дўстона алоқада бўлишни истайди, лекин айни вақтда мақолалар учун масъулиятлар ҳақида ҳам эслатиб ўтди. «Сизларнинг аудиториянглар билан сиёсий йўналишинглар турлича. […] Мен сизларни ўзимни, Жээнбековни эмас, давлатни қўллашинглар учун тўпладим», — деди у.

Шундан сўнг журналистларнинг саволлари бошланди, Толгонай саволлар бирининг ортидан бири бўлиши учун навбат билан беришни таклиф қилди. Лекин ташаббусни менинг ўнг томонимда ўтирганлардан бири қўлга олиб, район газеталарининг интернетга ўтиши бўйича сўради. Савол бераётган аёл бунга қарши экани сезилиб, у Жээнбековдан ёрдам сўради. У президентнинг  «район газеталарини ҳеч ким ўқимайди» деган жавобини эшитиб, бир оз тушкунликка тушди.

Бошида атмосфера бир оз ноқулай бўлди — ҳамма ортиқча қимирлашдан қўрқишаётгандек туюлди Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Жами саволларни 25дан кўпроқ киши бера олди, лекин саволларнинг ўзиёқ икки баробарга кўп бўлди. Регламентга ҳеч ким эътибор қилгани йўқ, Стамалиева эса тез-тез уни сақлашга чақириб, биргина савол беришни илтимос қилиб турди.

Умуман олганда мавзу бўйича саволлар жавоблардек кўп бўлди.  «Кураш» ва «коррупция» айниқса «коррүпция билан курашиш» деган қўшма гаплар кўп тилга олинди.

Мен охиргилардан бўлиб савол бердим — бошида президент фаолиятининг самарали 100 кунини таъкидлаб, ортидан МХДКнинг Самарагейт бўйича текшируви қандай ўтаётганини сўрадим. Мен иккинчи саволни беришга шошилсам  Жээнбеков менга савол назари билан қараб, биринчи савол нима ҳақда эканини сўради.  Толгонай унга бир нарсаларни тушунтирди, у табассум билан "Самара" ҳақида билмаслигини айтди.

Залдагилар қиқирлашиб, ўнг томонимдагилар «Иии, ҳозир ҳаммасини тушунтирамиз» деб хазиллашишди. Натижада президент «барча ёмонликларни унутиб қолишини» айтди. Мен дарров унга Роза Отунбаева айтган «КСДПга посанги бўлувчи куч тузиш» бўйича нима деб ўйлайди деган иккинчи саволимни бердим. Бу саволга «Мен КСДПда эмасман» деган энг қисқа жавоб олдим.

«Би-би-би» нашридаги Гулнара Касмамбетова навбатда учинчи бўлиб турган. У келажакдаги коммунизм тўғрисида узоқ монолог бошлаб (ўша вақтда ҳамма бир –бирига кўз ташлаб олишди), сўнгида ташқи сиёсат бўйича саволга ўтди.

Жавоблардан Жээнбековнинг ташқи сиёсатдаги муҳим жиҳатлари маълум бўлди. У шундай тартибда санаб ўтди:

1.Марказий Осиёдаги қўшнилар

  1. Россия
  2. ЕОИИ
  3. Туркия, Япония ва бошқа давлат

Биринчи провакцион саволни (хатто иккита) «24.kg» нашридан Асел Оторбаева берди. У Жээнбеков Хавфсизлик кенгашида куч тузумларини танқид қилиб, коррупция билан курашиш ҳақида эълон қилгандан кейин унга берилган ишонч обрўсини йўқотиб олишдан қўрқмайдими ва бу куч тузумлари ўз-ўзлари билан қандай кураша олишади деб сўради.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент бунинг учун айрим қонунлар 2019 йилдагина ишлай бошлашига қарамай, коррупция билан курашиш бўйича харакатлар олиб борилмоқда деб жавоб берди. Агарда қандайдир бир катта камчиликлар бўлса ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ишдан олинади деб билдирди.

Умуман олганда ўхшаш савол жавоблар кўп бўлди, баъзан саволларнинг ўзи қизиқ бўлиб турди — масалан, узун монологлар, ёрдам сўраш илтимослари, ислоҳот бўйича таклифлар ва бошқа саволлар бўлди. Агарда Жээнбековнинг жавоблари бўйича айтсак, уларнинг энг муҳимлари булар бўлди:

  • Экология инвестицияга нисбатан аҳамиятли, лекин инвестор тарафидан экологияга зарар келтирилаётганини мутахассислар исботлаши керак. Бу ҳақда қайсидир икки-уч одам айта олмайди.
  • Судларга қарши танқидий фикрлар — бу сиёсатчиларга эмас, оддий фуқароларга нисбатан адолатсиз суд қарорлари.Оддий фуқаролар адвокат ёллай олишмайди ва уларни узоқ муддатга судлашиб, жиноятчиларни эса озод қилишмоқда.
  • Мен сўз эркинлигини чеклашни кўзламадим, лекин Кабай Карабековга қарши ариза — бу бошқа масала. Карабековни — мен 1995-йилдан бери танийдиган кучли ва профессионал журналист, лекин у айни вақтда сиёсатчи ҳам. Карабеков мени экстремистга айлантириб қўйди, нима мен экстремистманми? Бу ҳаммага ибрат, бундай бўҳтон қилмаслик керак, аммо сўз эркинлиги ҳам бўлиши зарур.
  • Келажак парламентар давлатники . Парламент тизимини ривжлантириш керак.
  • Путин — иқтисод орқали мамлакатни мустаҳкамлаган Россиядаги сайловда ёлғиз номзод. Эсингиздами, Путинга қадар ўлка қандақ бўлган эди? ЕОИИ — бу унинг меҳнат маҳсули. Мен унинг сайланишини хоҳлайман.
  • Кириллицадан лотин алифбосига ўтиш — бу Қозоғистоннинг иши. Мен президент бўлиб турган вақда биз бундай қилишни кўзламаймиз.
  • Қирғизистоннинг жанубидаги база бўйича масала ҳал бўлмаган.
  • Қирғизистонни бирлаштирувчи мафкура — бу эл ишонувчи адолатли ва шаффоф ҳукумат.
  • Тарихни ҳеч ким ёзмаслиги керак, у ҳақиқатга яқин бўлиши шарт.
  • Фарид Ниязов — яхши давлат арбоби, лекин у бир ҳафта аввал кетишни истаётганини айтди. Менга ўзи келиб айтди бу ҳақда, мен унга бир ҳафта муддат бердим. Лекин агарда у кетишни истаса — бу унинг ҳуқуқи. Муқаддас ўрин бўш қолмайди. Эртага у билан учрашганда ҳаммаси маълум бўлади.
  • «Самара» ҳақида билмайман. Барча ёмонликларни унутиб қўяман.
  • Биз амалдорларнинг декларацияларини текшира бошладик, аммо у ерда иш кўп.
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Савол-жавоб шакли тугагач Жээнбеков ўзининг қариндошлари ҳақида айтди — у «қариндошларига хизмат вазифаси сўрамасликни» ваъда қилди. У ўзининг барча ака-ука, опа-сингилларини тилга олиб, уларнинг ҳар бири нима иш қилишини айтиб берди. Ака-укалари — элчи ва депутат. Опа-сингиллари — врачлар ҳамда пенсионерлар. У айрим опа-сингилларини ҳисобга олмаганда деярлик барчаси ҳақида айтиб берди.

Учрашув сўнгида Жээнбеков ўзига ишлаш учун яна имконият беришди сзради  — бу 6 ёки 9 ой муддат. Унинг натижасида ОАВлар билан яна бир учрашув бўлади. Сўзини хулосалар экан тадбир аввалида жуда ҳаяжонланганини қўшимча қилди.

Шундан сўнг тушки овқатланиш бошланиб, у ерда мен ОАВларнинг яна бир неча етакчилари билан танишдим. Мен билан бирга бир столда «Азаттык» нашридан Айзада Касмалиева, «Би-би-си»дан Гулнара Касмамбетова (қачондир бир вақтда «Вести»да ишлаган) ва агарда янглишмасам «Марал» радиосининг вакили Мария Озмитель ўтиришди.

Столда ўтирганларнинг бари президентнинг фаолияти ва режаларини қўллаб, асосийси, барча ташаббуслар амалга оширилиши керак, чунки ҳеч нарса қилинмаса унда баландпарвоз гапларнинг бирор маъноси йўқ бўлиб қолади дейишди.