Свердлов тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, жабрланувчи 19 декабрь куни милицияга мурожаат қилиб, номаълум шахсларга нисбатан чора кўришни сўраган. Унинг айтганига кўра, 24 ноябрь куни уни зўрлашган.
Ушбу ҳолат юзасидан милиция томонидан зўрлаш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 36 ёшли К.Э. ва Д.Т. исмли гумонланувчиларни қўлга олди ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирди.
Шу билан бирга, Kaktus.media нашри манбаси маълум қилишича, милицияга яна бир аёл мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, эрининг телефонидан номаълум қизни ўз дўсти билан зўрлаётганини кўрсатувчи видеони топиб олган.
Шундан сўнг, милиция унинг эрин қўлга олган ва иккинчи гумонланувчининг шахсини аниқлаган. У Жалолобод вилоятида яширингани маълум бўлди.