Бектур Искендер: «Азаттиқ»нинг ҳукумат билан келишувга бориши - бутун қирғиз медиа ҳамжамиятининг мағлубияти

10111

Мақола «Фикрлар» рукнида эълон қилинди – бу муаллифнинг шахсий фикрини билдиради. Материал муаллифи — Бектур Искендер, «Клооп» асосчиларидан бири ва собиқ бош муҳаррири.

«Азаттиқ» радиосининг қирғиз хизмати Қирғизистон Маданият вазирлиги билан тинчлик келишимини тузганидан кейин ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Воқеанинг ривожи мени жуда хафа қилди. Ушбу матнда унинг сабабини тушунтириб бераман.

Қирғизистонда Маданият вазирлиги фақат маданият соҳасига хизмат қилмайди – Қирғизистонда Жапаров раҳбарлигида бу муассаса расмий цензурага айланди, сўз эркинлиги билан боғлиқ соҳани жазоловчи идора бўлиб қолди.

Мазкур вазирлик билан қандай келишув тузилмасин, мен буни бутун медиа ҳамжамиятининг мағлубияти деб ҳисоблайман. «Азаттиқ» уюшган жиноятчилик билан ҳамкорлик қилган, мухолифларини қамоққа қамаб, цензура қилган ҳукумат билан келишди.

Дастлаб контекстга қайтиб келсак.

Нима бўлган эди?

«Азатттиқ» билан давлат ўртасидаги зиддият нимадан чиқди? Расмий версияга кўра, 2022 йилнинг сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлган қуролли можарони «Настояшее время. Азия» каналининг эфири «Азаттиқ»нинг саҳифаларида эълон қилингани сабаб бўлган.

Нима учун бу видеонинг касофати «Азаттиқ»қа келиб тегди? Мамлакат «Азаттиқ» ўша эфирда «Қирғизистоннинг миллий манфаатларига қарши келган, ноаниқ маълумот» эълон қилди деб билдирган.

Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлганми?

Мен эфирни яна кўриб чиқдим. Унда қайси маълумот ноаниқ эканини, нимаси «Қирғизистон миллий манфаатларига қарши келишини» тушуна олмаяпман.

Видеода Тожикистоннинг позицияси тожик ҳукуматининг айтганларини такрорлаш ҳамда ижтимоий тармоқдан олинган бир видео билан берилган. Эфирга қўшилган «Азаттиқ»нинг тожик хизматининг журналисти Тожикистон томондан ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг тахминий сонини ҳам айта олмаган. Чунки ўша пайтда ҳеч қандай маълумот йўқ бўлган.

Қирғизистоннинг позициясига нисбатан узоқ вақт берилган. Журналист Камилла Валиева кенгроқ маълумот бериб, жумладан Қирғизистон ичидаги юздан ортиқ қочқинлар ҳақида айтмоқда. Эфирда Қирғизистон махсус хизмати раҳбари Қамчибек Ташиевнинг интервьюсидан олинган фрагмент ишлатилган ва Қирғизистон қишлоғидаги мактабга тожик байроғи ўрнатилган эпизод сиёсатшунос билан муҳокама қилинган.

Менинг назаримда, бундай эфирдан кейин «Азаттиқ»ни Қирғизистонда эмас, Тожикистонда блокласа хайрон қолмаса бўлар эди.

Қирғиз мактабида Тожикистон байроғи ўрнатилиши муҳокама қилинган эпизод.

Унда Нега Қирғизистон ҳукумати бундай реакция қилди?

Чунки ҳукумат «Азаттиқ»нинг овозини ўчиришнинг йўлини топа олмагач, бу воқеа яхши баҳона бўлди. Президент Жапаров ҳокимиятга келганидан бери «Азаттиқ»дан аччиқланиб юрган. Дарвоқе, юк ташиш империясининг бошчиси, қирғиз божхонаси билан ташкил қилинган коррупцион схема ёрдамида юз миллионлаб долларни ноқонуний топган Хабибулла Абдуқодир ҳақидаги журналистик суриштирув муаллифларидан бири ҳам «Азаттиқ» эди.

Президент Жапаров эса Абдуқодир билан яқин. Бу ерда Бишкек чеккасидаги қимматбаҳо масжид қурилишининг очилиш маросимида иккаласининг ҳамроҳлик қилаётганини кўришингиз мумкин.

Қирғизистон аҳолиси қирғиз-тожик чегарасидаги қонли воқеалар сабабли хавотирда турганда, уларга «Азаттиқ» ёлғончи ва сотқин деб ишонтириш қийин эмасди.

Нега мен «Азаттиқ»ни танқид қиламан?

«Азаттиқ» («Настоящее время. Азия» каби) бир йиллик бюджети 146 миллион долларга баробар «Озод Европа радиоси / Европа радиоси» номли йирик медиа-конгломератга қарайди.

Ҳар қандай давлатда бўлмасин, уларнинг коррупциялашган ҳукумат билан келишув тузмасликка кучи етади. Керак бўлса, «Азаттиқ» радиосининг айрим хизматлари Туркманистондаги, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги ва Россия колонияларидаги маҳаллий мухбирлар билан ҳамкорлик қилиб, чинакам қаҳрамонлик кўрсатиб келишади.

Бироқ Қирғизистонда «Азаттиқ» бу эфирни ўчириб, ҳукуматнинг ақлга сиғмас талабларига бош эгиб ўтиради.

Нега?

Биз бундан сўнг нима қиламиз?

Биз, «Клооп» таслим бўлишни хоҳламаймиз. «Настоящее время. Азия» нашрининг мавжуд бўлмай қолган эфирини атайлаб ўзимизнинг саҳифаларга жойлаштирамиз. Бу учун ҳукумат бизни блоклайдиган бўлса, «Азаттиқ» нима деб ёритар экан? Қизиқ.

Босимга қарши туриш учун бизнинг ресурсларимиз анча озроқ, аммо қайси бир ҳукумат бўлмасин, жумладан, ҳозирги ҳарбий жиноий режимини коррупцион шериклари —танқид қилгани учун ҳеч кимни оғзини ёпмаслиги учун курашни давом эттирамиз.