Жапаров ва унинг мулозимларининг дабдабали ҳаётини халқ молиялайдими?

2718
Коллаж: «Клооп»

Садир Жапаровнинг администрацияси бошқа ҳокимият органларининг  ваколатларинигина эмас, пулини ҳам тортиб олмоқда. Бу сафар ишлаган фуқаролардан пенсия ва тиббий суғурта тўловларини тўплаган Ижтимоий жамғарма Меҳнатчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш фондининг пулини Президентнинг иш бошқармасига ўтказиб берди. Маблағнинг қайсидир бир қисми президенти қуршаганларга алоқаси бор ишбилармонларнинг чўнтагига тушиш эҳтимоли юқори. 

Материал «Фикр» рубрикасида эълон қилинди. Мақолада муаллифнинг шахсий фикри ёритилади. 

Ҳар бир солиқ тўловчи фуқаро ҳар ойда Ижтимоий жамғармага 10% гача пул тўлайди. Бундай бадалларни хусусий тадбиркорлар ҳам, патент билан ишлаганлар ҳам, ишлаётган пенсионерлар ҳам, чет элликлар ҳам, ҳатто I ва II гуруҳ ногиронлари ҳам тўлашади. Шунингдек, Ижтимоий фондга иш берувчилар ходимларнинг иш ҳақининг 17,25% тўлайдилар.

Асосан, бу бадаллар Пенсия жамғармаси ва Мажбурий тиббий суғурта жамғармасига кетади. Аммо иш ҳақининг 0,25 фоизи Меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳқамлаш жамғармасига тушади. Бу санаторийларга йўлланмалар учун сарфланади - улар касаба уюшмалари орқали ишлайдиган фуқаролар ўртасида тақсимланади. Аниқроғи тақсимланиши лозим.  Аммо амалда бундай йўлланмаларни таниш-билиш орқали сотиб олишади. Фуқароларнинг асосий қисми эса йўлланма олиш ҳуқуқига эга эканлигини билишмайди ҳам.

Тўловлар унча катта эмас, лекин улар бутун мамлакат бўйича олганда сезиларли миқдорда пул тўпланади. 2023 йили Меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш жамғармасининг бюджети 486 миллион сом миқдорида тасдиқланган. Энди уларни Президентнинг иш бошқармаси томонидан бошқарилади. Бундай қарор Садир Жапаровнинг «Меҳнатчилар саломатлигини мустаҳкамлаш фаолиятини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида«ги фармонидан сўнг қабул қилинди.

Мазкур фармонга президент касаба уюшмаси федерацияси етакчилигининг «қарамоғидаги санаторий-курорти ва сайёҳлик объектларини самарасиз бошқаргани учун» қаттиқ танқидга олингандан кейин қўл қўйган.  

Қарорнинг ўзи мантиқийдек кўринади. Президентнинг айтишича, тилга олинган объектларнинг аксарияти «одам эмас, ҳатто ит ҳам келмайдиган» ҳолатда, яна бир қисми эса сотилиб кетган. Ўтган ёзда депутатлик комиссияси 1993 йилдан буён Касаба уюшмаси федерациясининг қарамоғида турган дам олиш масканларининг ярмидан кўпи ноқонуний равишда сотилганини аниқлаган. Бунга Касаба уюшмаси федерацияси етакчиларининг депутатларнинг, вазирларнинг ҳамда бошқа амалдорларнинг алоқаси бор экани айтилган. 

Аммо нима учун Меҳнатчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш фондининг пули фақатгина Президент иш бошқармасининг олиш-бериш ҳисобига кетиши керак? Нимага бир тармоқдаги, ҳеч бўлмаса яқинроқ бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки Меҳнат, ижтимоий таъмнот ва миграция вазирлигига кетмайди? Ёки  Президентнинг иш бошқармаси коррупция борасида топ-тозамикин?  

 Йўқ. Ёдингларда бўлса, 2021 йили «Адилет» миллий клиникасининг етакчиси Чолпон Жакупова Садир Жапаровнинг эътиборини муаммолиқ фактга қаратишга ҳаракат қилган. Жакупова давлат раҳбарининг коррупцияга қарши хўжакўрсинга курашиш Президентнинг иш бошқармаси касалхонасида минглаб бепул даволанганларга ҳамда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан бепул яшаган амалдорларнинг имтиёзларига тааллуқли эмаслигини айтган. Қўшимча қиладиган бўлсак, Жапаров ва Ташиев ҳукуматга келгандан бошлаб, очиқ манбалар орқали давлатнинг чиқимларига кўз ташлаш имконияти камайган. 

2022-2023 йилларда эса мамлакатда президентнинг янги саройининг қурилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Нархи номаълум бўлган бинони қуриб беради деб ҳукумат қуруқчига шаҳардаги қиммат ерни берган. Қурувчининг ўзи сохта манзилда рўйхатдан ўтган ва Президент иш бошқармаси билан алоқаси бор. Президентнинг иш бошқармаси раҳбари Қанибек Туманбаев Тожикистон билан бўлган жанжалда жабрланган чегара ҳудудидаги қишлоқларни ўта секин тиклаган компания билан алоқаси ҳақидаги суриштирувнинг қаҳрамони бўлган. 

Жапаровнинг администрацияси бошқа давлат идораларининг пулини йўқ деганда 2021 йилдан бошлаб тортиб ола бошлаган. Ўша вақтда «Клооп» Президент иш бошқармасининг бюджети 22,9%га кўпайганини ёзган — унинг ичида ҳусусий ишхоналарнинг субсидиясига, Вазирлар маҳкамасига, «давлат аҳамиятидаги бошқа чиқимларга» сарфлаш режалаштирилган маблағлар ҳисобидан. Унда президент администрациясига сарф бюджети 100,5%га ўсган. Бу пулнинг бир қатор қисмини президент администрацияси ҳукуматни таъминлаш чиқимларини камайтириш ҳисобидан олган. 2022 йилнинг ўн ойида эса президент аппаратини таъминлашнинг чиқими режалаштирилгандан етти карра ортиб кетган.

Бу маблағлар асосан президентнинг Захира фондини тўлиқлашга сарфланган, унга 2022 йили 500 миллион кетган,шунингдек иш сафарларига сарфланган. Садир Жапаров ҳар қатнови ўн минглаб доллар турадиган бизнес-жетларда саёҳат қилган. Президент девони бундай рейслардан бири бюджетдан эмас, балки авиакомпаниянинг ўзи томонидан тўлангани, бюджет ёқилғи мойинигина тўлаган деб оқланган. Аммо бу оқланинг ўзи ҳам номаълум ҳомийлар давлат раҳбариятига «совға» қилган миллионлаган сомлик кийим-кечак каби коррупция бўлмаса ҳам манфаатлар тўқнашувига ўхшайди. 

Энди эса Соцфонднинг бир қисми президентни қуршаганлар билан алоқаси бор «ишбилармонларнинг» чўнтагига ўтади деган рад этиб бўлмас таҳмин бор. Биз эса ижтимоий бадалларни тўкиш орқали, кўринишидан уларнинг шоҳона ҳаётига қўшиб тўлаймиз шекилли.