Чуй вилоятида милиция тикток фойдаланувчисини қўлга олди

208

Чуй вилоятида оммавий тартибсизликка чақириқ қилишда гумонланиб тикток фойдаланувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Милициядан берилган маълумотга кўра, «А.Азамат» исмли Тикток фойдаланувчиси мухолифат ва фуқароларга мурожаат қилиб, уларни «ҳозирги ҳукуматга қарши бирлашишга», митинг ва тартибсизликлар ўтказишга чақирган.

Ҳолат юзасидан оммавий тартибсизликлар моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Суд-лингвистик экспертизанинг хулосасига кўра, А.А.Т. исмли фуқаронинг чақириқларида иқтидордаги ҳокимиятни ағдаришнинг лингвистик белгилари бор», – деб айтилади маълумотда. 

Гумонланувчи ҳибсга олинди. Тинтув давомида ундан далилий ашё сифатида уяли телефон ва ноутбук олинган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ижтимоий тармоқлардаги постлари учун фуқароларни ҳибсга олиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳолатлари кўп учрайди. Мисол учун, 2023 йил декабрь ойида Facebook фойдаланувчиси оммавий тартибсизликларни қўзғатувчи пост эълон қилгани учун ҳибсга олинган. Аввалроқ, бундан бир ой олдин худди шу айблов билан яна икки киши ҳибсга олинган.

Суд фаол ва блогер Адилет Балтабайни оммавий тартибсизликларни қўзғатганликда айбдор деб топди ва ижтимоий тармоқлардаги постлари учун беш йилга озодликдан маҳрум қилган.