«Дөө» лақабли жиноятчи 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

839

Жиноят оламида Дөө — «Дев» номи билан танилган Чингиз Жумагулов «қотиллик ҳаракати» учун 18 йилга турмага кесилди.

Бишкекнинг Биринчи май район суди Жумагуловни 18 йилга озодликдан махрум қилди.

У «Одам ўлдириш ҳаракатини уюштириш», «Ҳукумат вакилига қарши куч ишлатиш» ва «Бебошлик» моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Жумагуловнинг адвокатлари ҳукмга қарши Бишкек шаҳар судига ариза беришади.

2016-йилнинг апрель ойи бошида Жумагулов Бишкекдаги Чуй проспекти билан Курманжан Датка кўчасининг кесилишидаги отишувда алоқаси бор деган гумон билан қўлга олинган.

Тергов фарази бўйича Жумагулов ва унинг шериклари кумуш рангли «Субаруга» бир неча марта ўқ отиб, жиноят жойидан қочиб кетишган.

Ўтган йили июнда Жумагулов яшириниб, Биринчи май район суди уни қамоққа олишга сиртдан ҳукм чиқариб, қидирув эълон қилган. Бир ҳафтадан сўнг ўша йилнинг 10-июнида у қўлга олинган.

Жумагуловни «Камчи Кўлбаевнинг УЖГсининг фаол аъзоси» деб айтиб келишган. Шу билан бирга у президент аппаратининг етакчиси Медет Садиркуловни ўлдириш бўйича гумондорлардан бири бўлган.

Жумагуловнинг ўзи эса Колбаев ҳамда жиноят олами билан алоқаси борлигини инкор қилиб келган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова