Қирғизистон РИИБнинг изоляторида вафот этган кишининг оиласига 200 минг сом тўлаб беради

978

Қирғизистоннинг олий суди давлатни Ташкенбай Мойдуновнинг қариндошларига компенсация тўлаб бериш мажбуриятини топширди. У 2004-йилнинг октябрида Бозор-Қўрғон милициясининг вақтинча ушлаш изоляторида вафот этган.

Юрист Нурбек Токтакунов бу тўғрисида Kloop.kgнинг мухбирларига билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат вафот этган одамнинг қариндошларига компенсация тўлаб бериши керак.

2011-йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети Қирғизистонни мархумнинг оиласига ярим йил ичида 100 минг евро тўлаб бериш мажбуриятини қўйган, бироқ давлат ҳеч қандай маблағ тўлаб бермаган.

Ҳозир қурбон бўлган одамнинг қариндошларини адвокатлари талабларини камайтиргандан сўнг, улар 200 минг сом олиши керак.

«Бу ерда прецедент аҳамиятли, сабаби милиция биносида одамнинг ўлими учун давлат жавоб беради. Бу масала олий суд томонидан ҳал қилингандан сўнг, энди бундай ишларни қараган қуйи инстанциядаги судлар шу прецедентга таяниб иш олиб боришади», — деб ҳисоблайди Токтакунов.

Унинг фикрича, энди давлат Мойдуновнинг ўлимида айбдорларни топишдан манфаатдор бўлади.

«Бу ерда принцип шундай. Одам қамоқ биносида вафот этган бўлса, давлат бюджети ҳисобидан жавоб беради. Агар давлат бюджетнинг чиқимининг ўрнини тўлдиришни истаса, у текширув олиб бориб, бу суммани аниқ айбдорлардан ундириб олиши керак», — деб ҳисоблайди Токтакунов.

Мойдуновнинг иши билан танилган ҳуқуқ ҳимоячиси ва ҳозирда суд жараёни давом этаётган Азимжон Асқаров шуғулланган.

Мойдуновнинг қўлга олиниши 

Бозор-Қўрғон милицияси Мойдуновни ва унинг аёлини 2004-йилнинг 24-октябрида улар кўчада келиша олмай қолганда «жамоат тартибини бузгани учун» ушлашган.

Унинг аёлини куёвига нисбатан зўравонлик қилмоқда деб ариза ёзишга мажбурлашган. Кейинчалик уни қўйиб юбориб, бироқ сўнгра яна  милицияга қайта чақиришган. Бу ерда аёли турмуш ўртоғи полда ётганини кўрган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, воқеа бўлган жойни кўриб чиққан тез ёрдам шифокори 2004-йилнинг 18-ноябридаги ўз кўрсатмаларида билдиришича, Мойдуновнинг бўйнида арқон излари бўлмаган, бироқ бармоқнинг излари бўлган.

Милиция ходимларининг айбини исботлаган барча ҳужжатлар Қирғизистон жанубида 2010-йили бўлган миллатлар аро низоларда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг идорасида ёниб кетган.

Бозор-Қўрғон РИИБи ходимларидан бири «эътиборсизлик» учун қамалиб, марҳумнинг оиласига 30 минг сом тўлаб берган. Иш бўйича айбланганларнинг бири давлатдан чиқиб кетган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова