Қозоғистон: «Террорчиликка қарши кураш» учун ички мухожирлар рўйхатга туришга мажбур

1002

Қозоғистонда 7-январдан бошлаб ички муҳожирлар борган жойида бир ойдан ортиқ турса ўша ерга рўйхатга туриши керак. Қоида бузганларга огоҳлантирувчи хат юборилиб, бу қайталанса 30 минг тенгага яқин (90 доллар) жарима солинади.

Ички миграция тўғрисидаги Қозоғистоннинг қонунига киритилган янги ўзгартиришлар 7-январда кучга кирди. Унга кўра ўлка ичидаги мухожирлар борган жойида бир ойдан ортиқ вақт турса рўйхатдан ўтишга мажбур.

Янги қоидаларни бузганларга полиция огоҳлантириш бериб, ундан сўнг 30 минг тенга (90 доллар) миқдорида жарима солинади.

Қонун меъёрлари қисқа вақтга келган меҳмонларга ва қариндошларга алоқаси йўқ. Бироқ агар меҳмонлар 30 кундан ортиқ ушлана бошласа, улар рўйхатдан ўтиши шарт. Шундай бўлмаса уй эгалари ва меҳмонлар жарима тўлашади.

Бу ўзгартиришларга кўра, ижара берувчилар ҳам вақтинча рўйхатда турмаган кишиларга уйини ижарага бергани учун 22 минг тенгага яқин (ўртача 67 доллар) жарима тўлашади.

Қозоғистон ИИМининг миграция бўлимининг раҳбари ўринбосари Галина Сарсенова полиция ички мухожирларга 1-февралгача жарима солмайди ва уларга рўйхатга туриш учун вақт беради деб ваъда берди.

ИИМнинг миграция бўлими раҳбарининг ўринбосари Галина Сарсенова. Сурат: ratel.kz.
ИИМнинг миграция бўлими раҳбарининг ўринбосари Галина Сарсенова. Сурат: ratel.kz.

Сарсенованинг сўзларига кўра, ўзгартиришлар террорчиликка қарши курашиш учун киритилмоқда.

«Яшаган жойида рўйхатга туриш талаби дунё амалиёти бўлиб ҳисобланади. Қозоғистонда ҳам аҳолини яшаган жойида ва вақтинча турган жойида ҳисобга олиш қунун бўйича қаралиб келган», — деди у.

Ижтимоий тармоқлардаги танқидий фикрлар

Қозоғистонликлар ижтимоий тармоқларда янги ўзгартиришларга қарши норозилигини айтиб чиқишди. Уларнинг фикрича, қозоғистонликлар кўп вақтларда бошқа шаҳарларда қариндошларида яшаганлиги сабабли бу давлат ичида юришда қийинчилик яратади.

Сиёсатчи Талгат Калиев «Фэйсбук»даги ўз саҳифасига қонун лойиҳаси мукаммал ўйланмаганини ёзди.

«Кулгили. Қозоғистон дунёнинг деярли 50 ўлкасининг фуқаролари учун визани бекор қилди, бироқ ўз фуқароларига вақтинча рўйхатдан ўтмагани учун жарима солмоқчи. Нима учун бизда яхши нарсаларнинг барчаси меҳмонлар учун? Ўз кишиларимизга орзуларимиз ошиб-тошмаса ҳам, оз бўлса-да яхши муносабатда бўлишга вақт етса керак?» — деб ёзди у.

Шаҳарлик адвокатлар коллегиясининг адвокати Жохар Утебеков қонунни «қулчиликка қайтиш» деб тасвирлади.

http://

«Қайси яхши ўлка  (унга Шимолий Кореяни қўшишни кераги йўқ) у [Сарсенова] ўз фуқароларига қарши шундай чекловларни кўрибди? Лекин, миграция полициясининг етакчиси эса 13 минг қозоғистонлик фуқаро бир йил ичида рўйхатдан ўтмагани учун жаримага тортганини мақтанди. Уларнинг орасида қанча террорчи топилгани тўғрисида айтмабди. Бирорта ҳам йўқ деб ишонаман», — деб ёзди у.

Сиёсатчи Адил Каукенов «Фэйсбук»да бу қонунга «бутунлай келесоолук, абсурд ва одамларни камситиш» деб баҳо берди.

http://

Биринчи рейд

«Informburo.kz» нашр борган жойида рўйхатга турмаган Қозоғистон фуқароларига полиция жарима сола бошлаганини хабар қилди.

Олмотанинг Ауэзов райони яшовчиси 7-январда туш вақтида уларнинг уйига полиция ходимлари келиб, куёви бу манзилда рўйхатдан ўтмагани учун маъмурий ҳуқуқ бузиш тўғрисида протокол тузиб кетишгани тўғрисида арзланди.

112344321222whatsapp_image_2017-01-07_at_14-49-35

«Бу онамнинг уйи. Турмуш ўртоғим Олмотада рўйхатдан ўтган, бироқ бошқа манзил бўйича. Полиция келишидан бир соат олдин ОАВдан вице-министр Ерлан Тургумбаевнинг меҳмонлар билан қариндошларга вақтинча рўйхат керак эмас деган изоҳларни ўқидик. Бу бўйича биз текшириб келганларга хабар қилсак, лейтенант Есимханов вице-премьер қонунларни хоҳлагандай ўзгартиролмайди деб жарима ёзиб кетди», — деган у.

Бироқ ОАВда материал чиққандан кейин полиция ходимлари кечирим сўрашган.

Рўйҳатдан ўтиш учун навбат кутганлар

Остона ички ишлар департаментининг етакчисининг ўринбосари Батирлан Есенбай хабарига кўра, 7-8-январда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида фуқароларни қабул қилиш бўйича биринчи босқич ўтган.

15895118_1238721846173609_7352440514362160970_n

«Дам олиш кунлари Остона бўйича умумий 6,5 мингдан ортиқ фуқаро рўйхатдан ўтди, уларнинг ичидан 2400 одам вақтинча рўйхатга турди», — деган у.

Қозоғистон бўйича ўрта ҳисоб билан 16 минг одам аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида вақтинча рўйхатдан ўтган.

Қонунга қарши мурожаат

Норози бўлган қозоғистонликлар вақтинча рўйхатдан ўтиш бўйича қонуннинг янги талабларини бекор қилиш бўйича Avaaz.org сайтида чақиришмоқда. Тўрт кундан кейин мурожаат эълон қилинган сайтдаги саҳифа блокланган.

15894466_1238721806173613_2834352658939783740_n

Қозоғистон парламентига бу талабга олти куннинг ичида 10 минг одамдан етти минги имзо қўйган.

Мурожаат муаллифлари таъкидлашича, вақтинча яшаган жойда рўйхатдан ўтиш бўйича қонун фуқароларнинг кўчиш эркинлигини чеклайди. Уларнинг фикри бўйича ўзгартиришлар Қозоғистон ратификациялаган фуқаровий ва халқаро пактга зид.

15978880_1808087256131016_241670320_n

«Бу қоида террорчилар билан бошқа жиноятчиларга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Террорчи рўйхатдан ўтиб ёки жарима тўламайди. Бу янги қоида бўлажак жиноятчиларни аниқлашга ва уларни нейтралдаштиришга ҳеч қандай ёрдам бермайди», — дейилади мурожаатни ёзган муаллифларнинг билдирувида.

Муаллиф: Александра Титова

Навбат кутганларнинг сурати Nur.kz маълумот порталидан олинди