Жаҳон банкидан Асқаров бўшатилгунга қадар Қирғизистонни молиялаштирмаслик сўралди

764

«Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаров бўшатилмагунча Қирғизистондаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатишни илтимос қилиб Жаҳон банкининг директорига хат ёзди. Ҳукуматга уни қамоқдан озод қилишни маслаҳат берган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг қароридан кейин суд унинг ишини қайта кўриб чиқмоқда.

«Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» халқаро ташкилотни Жаҳон банкининг директори Жим Ен Кимга хат ёзиб, унда Қирғизистон ҳукумати билан боғланиб, ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни бўшатишни илтимос қилишни илтимос қилди.

Катта ўлканинг иқтисодий ўсишини таъминлаш учун Жаҳон банки Қирғизистон билан, унинг ичида ҳукумат билан яхши муносабатда бўлаётгани айтилади. Ташкилот иқтисодий ўсишга «қонун ва инсон ҳуқуқлари, жумладан сўз эркинлиги сақланмагунча етиш мумкин эмас» деб ҳисоблайди.

«Асқаровнинг ҳамон турмада ўтириши Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятлари бузилибгина эмас, ҳуқуқ устиворлиги йўқлигига, ҳукумат одамнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилмаслигига ҳам ёрқин далил», — деб айтилади хатда.

Комитет Жаҳон банкидан «Асқаровнинг бўшатилишини Қирғизистон билан иқтисодий ҳамкорликнинг шарти қатори қўйишни» илтимос қилади.

«Акчабар» молия нашрининг маълумоти бўйича 1992-йилдан бери Жаҳон банки Қирғизистонга грант ва кредит турида 1,3 миллиард доллар миқдорида моддий ёрдам берган.

Азимжон Асқаров — ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси, Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можарогача ишлаган. Асқаров милициядаги қийноқлар тўғрисида мақолалар ҳам ёзиб келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2010-йилнинг 15-июнида қўлга олинган. Бозор-Қўрғон суди Асқаровга «тартибсизликни уюштириш», «миллатлар аро низо чиқариш» ва «қотилликда иштирок этиш» моддалари бўйича айбларни қўйган. Суд уни 2010-йил охирида умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган, бироқ Асқаров ўз айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

Қирғизистон ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячисини қамоқдан бўшатишни маслаҳат берган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қароридан кейин қирғиз суди Асқаров ишини қайта кўра бошлаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов