Бишкек мэрияси ноқонуний қурилиш билан кураш бўйича штаб ташкил қилди

757

Бишкек раҳбарияти пойтахтда ноқонуний қурилишга йўл қўймайдиган махсус штаб тузди. У шаҳар марказида «Слоники» паркининг ўрнига бино қуриш ҳаракатидан кейин пайдо бўлди.

Штаб тузиш бўйича бу қарор ноқонуний қурилишга йўл қўймаслик бўйича шаҳар ходимларининг ишини яхшидаш бўйича давра суҳбатидан кейин қабул қилинди.

Бундан бир кун аввал фуқаровий фаоллар «Слоники» паркининг ўрнига кўп қаватли уй қуришга қарши митингга чиқишган.

Митинг Бишкек мэрии сайланаётган вақтда мэриянинг олдида бўлган. Ўз хизматини
сақлаб қолган шаҳар раҳбари Албек Ибраимов болалар боғининг ўрнига бино қурдирмасликка ваъда берди.

Прокуратура ижара шартномасини тузишда Бишкек мэрияси ер кодексини ва Бишкек шаҳар кенгашининг ва парламент депутатларининг «Бишкек шаҳрида ижара шартида ер участкаларини вақтинча фойдаланишга беришнинг тартиби тўғрисида» қонунини бузганини аниқлаган.

Прокуратуранинг маълумоти бўйича қурилишга рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатлари йўқлигига қарамай «Зеленстрой» 57 дарахтни кесишга руҳсат берган.

Текширув натижасида Бишкек прокуратураси қонун бузишни бекор қилиш учун Бишкек бош архитектурасига ва ноқонуний қурилиш сабаби бўйича Бишкек давлат экотехинспекция бошқармасига топшириқ берди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова