Президент вакили: Ижтимоий тармоқларда Атамбаевни танқид қилганларни текшириш сўз эркинлигини бузмайди

719

Парламентдаги президентнинг вакили Молдакун Абдилдаев ижтимоий тармоқларда президентга нисбатан салбий фикр айтганларни текшириш сўз эркинлигини бузмайди деган фикрни билдирди. «Ата Мекен» депутатлари Аида Салянова ва Наталья Никитенко МХДҚ сўз эркинлигини ва демократия принципларини бузяпти деб ҳисоблашади.

Абдилдаев бош прокуратура «президентнинг шаънига доғ туширган» фуқароларни судга берса бўлишини билдирди.

«МХДҚнинг ҳаракатлари демократияга қарши йўналтирилган эмас ва биз сўз эркинлигини бузмадик. Бизда президент фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида қонун бор, унинг асосида бош прокуратура президентнинг номига салбий фикрлар айтганларни судга беришга ҳақли», — деди у парламент йиғинида.

Мухолифатчи «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари Аида Салянова ва Наталья Никитенко махсус хизматлар президент Алмазбек Атамбаевни ижтимоий тармоқларда танқид қилган одамларни топишаётганидан норози бўлишди.

«Интернетда депутатларни ҳам, амалдорлар ҳам шаънига айтилган танқид кўп – бу оддий кўриниш ва камчиликларни кўрсатиб турган фуқароларнинг бўлгани яхши. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари оддий одамлар ортига тушишига бу ундан ҳам баттар сабаб бўлиши керак», — деди Никитенко.

Собиқ бош прокурор Аида Салянова бундай текширувлар билан махсус хизматлар ўлкани демократиядан ажратишаётганини айтди.

«Хизматларнинг қимматли вақтини ва ресурсларини бундай ишга сарфлашни кераги йўқ. Бундай қилса бизнинг адолатлилигимиздан ва демократиямиздан ҳеч нарса қолмайди», — деб ҳисоблайди у.

МХДҚ раисининг ўринбосари Болот Суйумбаев президентни қўллаган КСДП партиясининг депутати Ирина Карамушкинанинг саволига жавоб бериб ижтимоий тармоқларда президентни танқид қилган кишиларнинг рўйҳатини келтирган.

Бу МХДҚ одамларни президентга салбий фикр айтгани учун текшириб ёки сўроқ қилган биринчи ҳолат эмас.

2016-йилнинг декабрида Иссиқ-кўл вилоятининг яшовчисини МХДҚ Атамбаевга нисбатан ёзилган сатира учун сўроқ қилган. Ўша йилнинг октябрида Карамушкина МХДҚни президентга ижитмоий тармоқлардан танқид қилганларни назорат қилишга ундаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова