Қирғизистоннинг етти рефериси ФИФАнинг сараланганлар рўйхатига кирди

782

Қирғизистоннинг етти футбол арбитри халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) сараланган рўйхатига кирди. Энди улар ФИФАнинг ва Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) асосида ўтказиладиган ўйинларда қатнаша олишади.

Қирғизистонлик реферилар Дмитрий Машенцев, Рисбек Шекербеков ва Тимур Файзулин, шунингдек судьянинг ёрдамчилари Боходир Қўчқоров, Сергей Грищенко, Замир Чинибеков ва Исмаилжан Талипжанов халқаро футбол федерациясининг танланган судьялар рўйҳатига кирди.

26-ноябрдан 1-декабргача Дубай (БАА) ва Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳарларида ФИФАнинг сараланган тоифасидаги судьяларини тайёрлаш курслари ўтказилди.

«Ҳар йили бу судьялар ўз даражасини тасдиқлаши керак. Қўчқоров Малайзиядаги ҳакамлик семинарига иштирок этган, қолган судьялар БААда бўлиб қайтган», – деди ҚР Футбол федерациясининг ҳакамлар коллегиясининг раиси Юрий Ерошенко.

Арбитрлар жисмоний тайёргарлигини текшириш учун тестдан ўтиб, шунингдек назарий танловдан ўтишлари керак бўлди.

Курсларни муваффақиятли якунлаган ҳакамлар ФИФАнинг танланган рўйҳатига кирди. 2017-йили улар ФИФАнинг ва ОФКнинг асосида ўтказилган барча ўйинларда иштирок эта олишади.

Қирғизистон Республикасининг Футбол федерацияси билдиришича, умумий 2017-йилга нисбатан ФИФАнинг рўйҳатига Қирғизистоннинг 15 судьяси кирди:

Реферилар: Дмитрий Машенцев, Тимур Файзулин, Рисбек Шекербеков, Спартак Даниленко, Киемидин Пириев;

Ҳакам ёрдамчилари: Боҳодир Қўчқоров, Сергей Грищенко, Замир Чинибеков, Исмаилжан Талипжанов, Вадим Скопинцев, Элдияр Салибаев, Азирет Тешебаев;

Футзал: Нурдин Букуев, Нурбек Букуев, Чингиз Мустафаев.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: FIFA