"Дунган ота-онанг бошингни юлиб олсинми?" Ўқитувчи талабалардан қандай ҳисоб сўради?

1600

Қирғизистоннинг олий ўқув юртларидан бирида ўқиган талаба ўқитувчи уларни уй вазифани бажармагани учун тасвирга олинган видеони эълон қилди. У талабаларни «ҳайвон», «аҳмоқ» деб ҳақоратлаб, талабалардан бирининг миллатига босим беради.

Видео 3 майда эълон қилинган — унда ўқитувчи аёл талабаларни уй вазифасини бажармай келгани учун урушиб, уларни «аҳмоқлар» деб ҳақоратлайди.

Видеога қараганда воқеа бўлган жой — Қирғизистондаги олий ўқув юртларининг бири. Ўқитувчи уй вазифа бажармаган талабаларга келиб, ўрнидан турғизиб, ёмон сўзлар билан ҳақоратлайди.

«Сизлар нима учун тайёрланмайсизлар? Бу қандай уй вазифаси. […] Мен сабр қилиб турмайман. Сизлар ким билан алоқа қилаётганингизни билмайсизлар, кўргиликларингизни кўрасизлар», — деб қичқиради ўқитувчи.

Талабаларнинг бирини урушаётиб ўқитувчи унинг оиласининг миллатига босим кўрсатади. У унинг ота-онасини «бутун Дунганияга» масҳара қилишини айтади.

«Сени дунган ота-онанг бошингни олишини истайсанми? Сен нима, мен дунганларни билмайди деб ўйлайсанми? Менинг куёвим дунган бўлади. Мен дунганлар ким эканини жуда яхши биламан. Хоҳлайсанми, мен сенга чиройли ҳаётни кўрсатиб қўяман, ота-онанингни бутун Дунганияга масхара қиламан. Қирғизистонда дунганлар жуда оз. Сен шуни биласанми? "Анаву дунганнинг боласи эшак экан" деган сўз бир дақиқада тарқаб кетади. Дунганлар ғийбатни яхши кўради, мен буни яхши биламан. Уларнинг аёлларимас эркаклари ҳам ғийбатчи», — дейди ўқитувчи.

Уришиб битгандан кейин ўқитувчи талабалардан деканнинг номига тушунтириш хати ёзишни ва ота-оналарининг телефонларини ёзиб унга беришни талаб қилган.

Фан ва маориф министрлигининг вакиллари Kloop.kgнинг журналистига бу воқеа қайси олий ўқув юртида бўлгани номаълум эканлигини, шу сабабли барча олий ўқув юртларига хат жўнатилганини билдирди.

Хатта олий ўқув юртларининг етакчилари билан «тартибга зарар келтирмасдан, талабаларга нисбатан этикани сақлаш» бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш кераклиги ёзилган.

Фан ва маориф министрлигининг матбуот хизмати ўқитувчининг сўзларига изоҳ бермади.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Нуржамал Жанибекова