Муҳолифатчи Шикмаматов ва Саляновага қарши қўзғалган ишлар судга ўтказилди

750

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети «атамекенчи» Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматовга қарши қўзғалган жиноий ишларини судга ўтказиб берди. Салянова адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириш, Шикмаматов бўлса порахўрлик бўйича айбланмоқда.

«Ата Мекен» депутати Алмамбет Шикмаматовнинг иши бўйича суд 15-майда бошланади. У порахўрлик бўйича айбланмоқда.

Шикмаматов 2011-йили автомашиналарни сотиб олиш бўйича таклифларни кўриб чиққан тендер комиссиянинг таркибида бўлган.

Тергов бўйича, у тендер комиссияси ва хусусий «Барат Люкс» фирмасининг директори билан сўзлашган.

Терговчиларнинг фикрича, олдиндан сўзлашилган «Барат Люкс» компанияси томонидан Е-классдаги «Мерседес-Бенц» русумидаги беш автомашинани жисмоний шахслардан сотиб олиш тўғрисида қалбаки шартномалар тузилган.

Тергов версияси бўйича, Шикмаматов тендер илтимосномасига ўз аёлининг автомашинасини ҳам киритиб, уни 14 500 долларга сотган. Бироқ экспертиза бўйича автомашинанинг асл нарҳи 10 минг долларни ташкил қилган.

Шикмаматов ўзи эса «Азаттык» билан суҳбатида айби йўқлигини айтди.

«Давлатга зарар кўрмаган, жиноят асоси йўқ, ваколатларини суистеъмол қилиш йўқ. Менга қарши Юстиция министрлиги ҳам, давлат рўйхатга олиш хизмати ҳам мендан ҳеч нарса тополмади. Энди эса мен қарши бўлганим учунгина оғир модда бўйича иш қўзғашди. Мен судларга ишонмайман», — деди у.

Депутат Аида Салянованинг иши бўйича суд қачон бўлиши ҳозирча номаълум. У 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда адвокат Алексей Елисеевнинг лицензиясини «ноқонуний» узайтириб берган деб айбланмоқда.

Қирғизистонда бу юрист ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг манфаатини ҳимоя қилгани маълум бўлди.

Салянова «Азаттык» билан бўлган суҳбатда ўзига қарши қўзғалган жиноий ишига сиёсий буйруқларни бажариш деб баҳо берди.

«Терговда адвокатлик лицензияларни узайтиришни яхши билган тажрибали экспертларнинг барчаси қонуний бўлган деб билдиришди. Бироқ шунга қарамай бирорта ҳам далили йўқ бўйича иш судга ўтказилди», — деди у.

Мухолифатчиларга қарши жиноий ишлари

Шикмаматов ва Саляновага қарши жиноий ишлар парламентдаги «Ата Мекен» фракцияси Конституцияга киритилувчи ўзгартиришларга қарши чиққандан сўнг қўзғалган.

Партия раҳбари Омурбек Текебаев порахўрлик ва товламачилик бўйича айбланиб, икки ойдан ортиқ вақтдан бери МХДҚнинг тергов изоляторида.

Махсус хизматлар Текебаев, Шикмаматов, Саляноваларни «Мегаком» уяли алоқа операторининг акцияларини сотишда манфаатдор деб гумон қилмоқда.

Референдум 11-декабрда ўтиб, Конституцияга ўзгартиришлар киритилган.

Муаллиф: Анна Капушенко