Қирғизистон жанубида ер силкинишлар давом этмоқда. 700га яқин киши чодирларда яшамоқда

850

Қирғиз-тожик чегарасида уч кун давомли ер силкиниб, уйларни авария ҳолатига туширмоқда. 700дан ортиқ киши чодирларда яшашга мажбур бўлмоқда.

ФҲМнинг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг етакчиси Дайирбек Каримов Kloop.kg билан бўлган суҳбатда бугун қирғиз-тожик чегарасидаги ҳудудда 6,5 баллик ер силкинишлар бўлиб ўтканини билдирди.

Каримовнинг айтишича, зилзилалар бир неча кундан бери бўлаётгани сабабли ҳукумат одамларни чодирларга жойлаштирмоқда.

Ҳозир 309 оила чодирларга кўчирилди.

«Текширув бўйича тадбирлар ҳам ўтказиляпти. Қанча уй хавфли вазиятда экани кечка яқин билиниб қолади», — дейди Каримов.

Комиссия бунгача авария ҳолатида бўлган 72 бинони аниқлаб чиқди, уларнинг олтиси  — ижтимоий объектлар.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: ФҲМ