Қирғизистон президентлари Конституцияни қандай қилиб алмаштиришган? Хронология

847

Мустақил Қирғизистоннинг 25 йиллик тарихида мамлакатни тўрт президент бошқариб, Конституция эса тўққиз карра алмашди. Деярлик ҳар бир ўзгариш ҳукумат бошидагиларнинг манфаатига хизмат қилиб, улар эса ўзгартиришлар фуқароларнинг манфаати учунлигини айтиб келишди. Конституция қандай ўзгарган?

Конституция куни Қирғизистонда ҳар йили 5 майда нишонланади  — бу куни 24 йил аввал Қирғизистон Республикасининг Олий Совети СССРдан эркинлик олгандан бери ўзининг биринчи  Конституцияси қабул қилинган.

Конституциянинг лойиҳаси 1991 йилдаёқ тузилган, лекин ҳозир “афсонавий парламент” деб аталган Жогорку Кенешнинг биринчи чақирилиши уни муҳокама қилиб, қабул қилишига яна икки йил кетган.

Қирғизистоннинг тўнғич президенти Асқар Ақаевнинг даврида Конституция беш марта алмашди. Конституция кенгашига Омурбек Текебаев ҳамда Данияр Наримбаев каби сиёсатчилар кирган. Бош қонун ўзгаргани сайин президентнинг ваколат ҳуқуқлари ошиб бораверди.

Президентнинг ваколат ҳуқуқларининг ортиши

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев. Сурат: Екатерина Чеснокова.

Биринчи марта Конституцияга 1994 йилнинг 22 октябрида тузатиш киритилди  — унда ўлканинг Конституциясига унга киргизилувчи ўзгартиришлар ҳамда янги қонунлар бундан кейин референдум орқали қабул қилиниши мумкин экани ёзилди. Бундан ташқари, қонунларни икки палатали Жогорку Кенеш қабул олиши белгиланди.

Иккинчи марта Конституция 1996-йилнинг10 февралида ўзгартиришларга дучор бўлди. Киргизилган ўзгартиришлар сабабли ҳукумат амалда президентнинг назоратига бўйсиниб қолди. Парламент ҳукуматнинг жамини хизматдан бўшата олмаган, лекин премьер-министрга ишончсизлик вотумини эълон қила олган. Тўғри, агарда премьер-министр хизматдан кетса, ҳукумат аъзолари ҳам кетиши керак бўлган.

Ўлка президенти минстрларни ҳамда маҳаллий маъмурият раҳбарларини тайинлаш ваколатини олди. Президентнинг ваколат ҳуқуқлари кучайтирилиб, энжи парламент президентни хизматидан кетириш масаласини қарай олса ҳам унинг қарорларига таъсир эта олмай қолди. Президент эса ўз навбатида парламентни тарқатиб юбора олган бўлди.

Конституцияга навбатдаги ўзгартиришлар 1998 йилнинг 17 октябрида киргизилди. Тузатишларнинг асосий пункти ҳусусий мулк масаласи бўлди. Конституцияга ер ҳусусий мулкда бўлиши мумкин эканлиги, давлат уни ҳимоя қилиши зарур эканлиги ёзилди. Бундан ташқари, давлат Қирғизистоннинг кон бойликларини, ресурсларини, флораси ва фаунасини ҳимоя қилишга масъул қилинди.

Депутатликка сайланиш учун энг кичик ёш 25 ёшгача туширилб, бўлажак парламент вакили сайланганга қадар Қирғизистонда беш йил бўйи яшаши мажбурий бўлмай қолди.

Шунингдек сўз эркинлигини чекловчи қонунларни қабул қилишга йўл бермайдиган тузатишлар киргизилди.

2001 йилнинг 24 декабрида киргизилган ўзгартиришлар тилларга тегишли бўлди. Қирғиз тили давлат, рус тили эса расмий тил мақомини олиб, оз сонли миллатларга ўз тилини сақлаб қолишга ҳамда унда сўзлашувга ҳуқуқ берилди.

Конституцияни 2003 йилнинг 18 февралидаги таҳририда саккиз пунктдан иборат кенг тузатишлар кирди. Улар мамлакатнинг ўзига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлигига, президент ҳукуматига, депутатларнинг ваколатли ҳуқуқларига, прокуратурага ҳамда судларга тегишли бўлди.

Президентга иккидан кўп бор давомий сайланиш икмонияти берилди  – шундай қилиб Асқар Ақаев яна бир президентлик муддатининг ҳуқуқини олди.

Киргизилган тузатишларга кўра, президент ҳукуматнинг тузумини белгилаб,  премьер-министрни тайинлаб, Миллий хавфсизлик хизматини (МХХ - ҳозирги МХДҚ) тайинлаб ёки тарқатиб юборишга йўл очди. Шунингдек бош прокурорни, судларни ҳамда Миллий банкнинг етакчисини тайинлаш ҳам президентга боғлиқ бўлиб қолди.

2003 йилнинг таҳриридан кейин Асқар Ақаев ҳукуматни узурпациялашда айбланди.

Партия рўйхатлари

Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев. Сурат: AP

2006 йилнинг ноябри ва декабрида, Асқар Ақаев ҳукуматдан қулатилгандан кейин, Конституциянинг икки варианти қабул қилинди, бироқ иккиси ҳам 2007 йилнинг 14 сентябрида кучини йўқотди. 2003 йилнинг таҳриридаги Конституция кучга кирди.

2007-жылдын 23-октябрында, президент Қурманбек Бакиевнинг даврида 1993 йилнинг намунасидаги, лекин янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинди. Унинг лойиҳаси Данияр Наримбаев тарафидан тайёрланган. Унга кўра президент беш йилга сайланиб, икки муддатдан ортиқ номзодлигини қўя олмайдиган бўлди. Парламентга партия рўйхати билангина ўтиш мумкин бўлиб қолди.

Президентлик Конституциядан парламентлик Конституцияга

Ўтиш даврининг президенти Роза Отунбаева.

2010 йили 27 июнда, Қурманбек Бакиев ҳокимиятдан қулатилгандан кейин, ўтиш даврининг президенти Роза Отунбаева янги Конституцияга имзо қўйди.

Ўлка бошқаруви президент шаклидан парламент шаклига ўтказилди. Президент олти йиллик бир муддатга сайланиб, кейин қайта сайловга қатнашиш ҳуқуқидан ажратилди. Депутатларнинг сони кўпайиб, лекин диний ҳамда миллий асосда партия тузишга тақиқ қўйилди.

Инсон ҳуқуқларига катта эътибор берилиб, ўлим жазосига мораторий киргизилди. Европа кенгашининг Венеция комиссияси хатто қирғиз Конституциясининг лойиҳаси “таҳсинга лойиқ” деган хулоса чиқарди. Янги Конституция билан бирга унга тузатиш киргизишга мораторий қўйилди. Тақиқ 2020 йилгача қўйилган.

Премьер-министрнин кучланиши

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Лекин мораторий 2016 йилнинг 11 декабрида референдум ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киргизишга тўсиқ бўла олмади.

Тузатишлар бўйича Қирғизистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро келишимларнинг ўлка қонунларига қилган устунлигидан бош тортиб, ҳукумат эса кимдир бировдан террорчилик бўйича гумон қилча уни фуқароликдан ажратишга ҳуқуқ олди.

Премьер-министрнинг ваколат ҳуқуқлари у бир муддатгагина парламент депутати бўла олиши билан кучайтирилди. Ҳозир ҳукумат парламентга ҳисобот бериб, у уни хизматдан кетгазиш ҳуқуқи бор.

Энди премьер-министр парламент вакили ҳам бўла олгани боис у депутатларнинг қарорига таъсир кўрсата олади. Агарда премьер-министр хизматдан бўшаса у аввалгидек халқ вакили қатори ишини давом эттираверади. Премьер-министр ҳукумат аъзоларини ҳам хизматдан кетказиши мумкин (аввал бу президентнинг ваколат ҳуқуқи эди)

Тузатишлар парламент ва президентнинг судларга этувчи таъсирини ҳам озайтиради. Президент ва парламентнинг вакиллари судларнинг тузумларини кўриб чиқувчи тартиб комиссиясига киради.

Ҳозир бу билан таркибига судларгина кирувчи Судлар кенгаши шуғулланмоқда. Мазкур комиссияда президент ва парламент вакилларининг бўлиши судларга таъсир кўрсатиш воситасини таъминлайди. .

Премьер-министрнинг ваколат ҳуқуқларини кучайтиришдан ташқари барча тузатишлар кучга кирди  – бу эса 2017 йилнинг сўнгида Алмазбек Атамбаевнинг бошқарув муддати тугугандан кейингина кучга киради.

Муаллиф: Айдай Иргебаева