Қирғизистон: Ҳукумат ер кўчки масаласини ҳал қилишга қийналмоқда

964

Материалнинг асл нусхаси Eurasianet сайтида эълон қилинган.

26-март куни тундда Қирғизистон жанубидаги Ничке-Сай қишлоғида катта кўчки бўлди: тупроқнинг, тошларнинг ва муз кесакларнинг оқими йўлидаги барча нарсани тепалаб, қишлоққа кириб борди.

Ер кўчки олти кишидан иборат бир оила, унинг ичида тўрт ёш боласи бор уйни босиб қолди, уларнинг энг кичиги икки ёшда бўлган. Ҳеч кимиси тирик қолмаган.

Қирғизистоннинг ФҲМи таъкидлашича, 27 ёшдаги Омурзак Эгемкулов аёли Гулайим Сулайманова билан уйда сўнги етти йил бирга яшаган. Улар уйни олдин отаси яшаган жойга қуришган.

 

1996-йили маҳаллий ҳукумат вакиллари Омурзакнинг отасини шу ердан кўчиб кетишини илтимос қилишган. Ер участкаси «қизил зонада» турган эди – баҳорда бу ерда ҳаёт учун хавфли бўлган ер кўчки бўлиши эҳтимол.

Чўпон янги ерга эртароқ кўчсин деб, давлат унга кичик ссуда бериб, қурилиш материалларини олиб берган. Бу ёрдамдан фойдаланиб, Омурзакнинг отаси анча хавфсиз жойга, сувнинг бошқа соҳилига уй қуриб олган.

Бироқ Омурзак ўзи яшаганда отаси билан бирга қолмади.Шу сабабли 2010-йили у аёли, болалари билан яшаш учун отаси аввал яшаган жойга уй қурмоқчи бўлади.

Ўзган райони ҳокими Олжобай Осмоналиев қишлоқ раҳбарлари Омурзакни оиласи билан кўчиб кетишга ундаганини айтишди.

«Биз бу ерга доим бориб, ер кўчки тушиши хавфси тўғрисида огоҳлантирганмиз. Бироқ уларни кўчкиси келмади, сабаби ёнида яйлов бор. Уларга ҳайвон боқиш фойдали эди », – деди Осмоналиев.

У ўша воқеадан кейин қутқарувчилар бу қишлоқдан 56 оилани эвакуация қилиб, вақтинча чодирларга кўчиришганини қўшимча қилди.

Ничке-Сай қишлоғининг яшовчилари учун ўрнатилган чодирлар.

Бу ерда одамлар ер кўчки тушиб битгунча кутади, ҳукумат эса улар учун хавф озроқ жойлардан турар-жойлар учун қулай ер қидирмоқда. Бироқ қачон топилишини айтмади.

Бу ер кўчки босиб ҳалок бўлган ягона оила эмас. Қирғизистонда хавфли жойларда яна 4996 оила истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги – 2376 уй чорваси – давлатдан бу вақтгача ссуда олган. Бироқ айримлари ҳеч қаерга кўчмаган.

Фҳмнинг фавқулотда ҳолатларда бошқариш марказининг раҳбари Мухамед Сваров давлат учун бу масала «ўта қийин» эканлигини тан олди.

«Одатда ссуда берамиз, у ўзига янги уй қуради. Бироқ кейинчалик оилада одам кўпайганда болалар бўлинамиз деб аввал кўчиб кетган жойига бориб олишади», – деб тушунтирди у.

Сваров хавфли жойда яшаганларга давлат иккинчи марта тўлай олмаслигини қўшимча қилди. Ҳукумат янги уйга ер бўлиб бера олади, пул эса йўқ.

2016-йилгача давлат одамларнинг янги ерга кўчиб, уй қуриши учун ҳар йили ўрта ҳисоб билан 450 миллион сом ажратади.

Бироқ ўтган йили Қирғизистонда турар-жойни мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Янги қоидалар бўйича қишлоқ турғунлари табиий офатга учраса маълум бир пул олиш учун ҳар йили 600 сом тўлаши керак.

Бироқ бу ҳам одамларга қийин бўлади.

Алмалуу-Булакдаги ер кўчки.

2016-йили Жалолобод вилоятининг Алмалуу-Булак қишлоғида ер кўчки бўлиб, 15 ёшдаги ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлиб, олти уйни босиб қолган.

У вақтда энг хавфли районларнинг яшовчилари уйлари вайрон бўлгандан кейин ярим йил ўтгандан сўнг янги уйларга кўчиб киришган.

«Биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Мен электр энергиясиз яшашга мажбур бўлдим. Фарзандларим қаерда ўқишини ҳам билмайман», – деб норози бўлган ўша вақтда маҳаллий турғун Айнагүл Кошалиева.

Район ҳокими Арстанбек Асанов давлат суғурта компанияси уйлари баҳорда тез-тез ер кўчки тушиб турган «қизил зонада» жойлашган одамлар маълумотнома тўлдиришдан бош тортишганини айтди.

«Бу ерда яшаган барча уйларга 1994-йили ссуда ажратилган. Ота-оналари кўчиб кетиб, ўша вақтда 5-6 ёшда бўлган болалари энди қайта ўша уйларга оиласи билан кўчиб келган», – деб койийди Асанов.

Унинг сўзларига кўра, ҳалокат содир бўлса уларнинг ҳаражатини ҳеч ким тўламайди. Ссуда уларга бир марта ажратилган, уйлари эса суғурталанмаган.

Ҳозир «қизил зонада» яна 70га яқин киши қолган. Улар учун янги уй қидириш масаласи қаралиб, бироқ хал қилинмаган.

Асановнинг сўзларига кўра, у юрист билан ўз қишлоқ ҳудудини айланиб, барча яшовчиларга суғурта олишни таклиф қилмоқда. Бироқ ҳозирги системани жиддий камчилиги — суғуртадан бош тортган киши учун қонунда ҳеч қандай жазо қаралмаган.

«Суғуртанинг суммаси унча катта эмас – ҳар йили 600 сом (8,5 доллар), бироқ шуни ҳам тўлагиси келмаса қандай қилиб кўндирасан?», – деб арзланди ҳоким.

Асанов «қизил зонада» жойлашган маҳаллий яшовчилар ўз ихтиёри билан кўчиб кетишдан бош тортаётганини, шу сабабли давлат уларга янги уй-жой ажратгунга қадар ҳокимият мажбуран кўчириш тўғрисида ҳужжатларни судга ўтказаётганини қўшимча қилди.

ФҲМнинг Кризис ҳолатларда бошқарши марказининг раҳбари Мухамед Сваровнинг сўзларига кўра, бундай воқеаларга боғлиқ одам ўлимини камайтириш учун ФҲМга махсус ускуна керак, бироқ ҳозирча маблағ йўқ.

«Ер кўчкиларни назорат қилиш учун махсус датчик керак, бироқ у қиммат туради. Шу сабабли имкони бори – хавфли жойларни харитага тушириб, аҳоли билан тушунтириш ишини олиб бориш», – деб сўзини тугатди у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: ФҲМ