Юқоридан қараганда қутқарув ишлари билан шуғулланаётганлар ер қазиб ғимираётган қумурсқа сингари кўринмоқда. Улар қазиётган тупроқнинг ва вайроналар остида 24 жасад бор эди. Ҳалок бўлганларнинг орасида ёш болалар бор. Уларнинг уйига кўчиб тушган ер кўчкининг кўлами 100 олимпиада бассейнини тўлдирадиган даражада катта бўлган.
Мақоланинг асл нусхаси «EurasiaNet» сайтида эълон қилинган.
Ҳалокат содир бўлгандан кейинги куни 30 апрелда тахминан иккиларда қутқариш ишлари бораётган секторларнинг биридан қичқириқ овози эшитилди. Одамлар қўлларидаги асбобларни улоқтириб, ўша секторни кўзлаб кетишди. Ўзларига ишониб-ишонмаган умид билан улар шивирлашди: «Улар тирик».
Бироқ бахтга қарши қутқарувчилар чуқурдан икки жасадни топиб чиқишди. Тўшакка ўралган икки ёшдаги Мадина Абдисаломовнанинг товонлари кўринди. Унинг ёнида эса 12 ёшдаги Адина Маманова ётибди. Уларнинг жасадларига яқинлари эгилиб, Мадинанинг юраги урмай қолган юрагига қўлини қўйиб турарди.
Қишлоқнинг қолган яшовчилари бу саҳнани қайғу билан кузатишди. Аюу қишлоғининг барча яшовчилари бир-бири билан қариндошлик ипи билан боғланган. Аёллар бир-бирини қучоқлаб, ҳамдардлик билдиришди. Айримлари кучли овоз билан йиғласа, айримлари юзларини артишди. Маҳаллийлардан бири бутун оила аъзоларини — аёли, икки ўғли, келини ва икки набирасидан — айрилган Артикбай Камчиев бақириб йиғлади.
Яқин орада жойлашган чодирда медпункт жойлашган. Ҳақиқатдан ҳам бу ерда қон босимини текширишдан бошқа ҳеч қандай ёрдам кўрсата олишмаган. Унга қўшни бўлган чодирда қишлоқликларга шўрва, нон ва чой тарқатишган.
3-майгача тупроқнинг остидан саккиз одамнинг жасадини топишган.
Воқеа бўлган жойдаги ишларга фавқулотда ҳолатлар министрлигининг Ўш вилоятидаги бошқармасининг раҳбари Дайирбек Каримов раҳбарлик қилган. Унинг EurasiaNet сайтига билдиришича, ер кўчкида ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги бу ерда бўлмаслиги керак эди.
«2003 йили бу ерда уч ёки тўрт уй бор эди. Бизнинг министрликдан мутахассислар бу ерга келиб, ер кўчки тўғрисида огоҳлантиришган. Бироқ келаси йили бундан ҳам кўп уй қуришган, ҳаммаси ноқонуний, ҳужжатлари йўқ», — деген Каримов.
Қирғизистоннинг бу ҳудудида ер кўчки тез-тез такрорланиб туради. Энг хавфли вақт баҳор фаслига тўғри келади, бу фаслда ёғингарчилик кўп бўлади. Ер кўчкининг сабаби зилзила ва ер остидаги сувларнинг ҳаракати бўлиши ҳам мумкин.
Каримовнинг сўзларига кўра, биргина Ўш вилоятидаги хавфли ҳудудларда 389 оила яшайди. Ҳукумат вакилларининг ишонтиришча, улар хавфли ҳудудлардан одамларни кўчиб кетишга кўндириш учун бор ҳаракатни қилишган.
Аюу қишлоғининг ер юзидаги ёриқлар аввал сезилган. «Ўша йилнинг 28 мартида мониторинг бўлимидан мутахассисларимиз бу ерга қайтадан келиб, турғунлар билан учрашув ўтказишган — деб қўшимча қилди Каримов. — Улар ҳаммасини хавфсиз ҳудудга кўчиб кетиш тўғрисида огоҳлантиришган».
Ер кўчки босиб қолган етти уйнинг учтасининг яшовчиларига бошқа жойга кўчиб кетишга кўндириш учун 2003 йили имтиёзли насия берилган. Қолган тўрт оила эса рухсатсиз қурилганини қўшимча қилишди амалдорлар.
Кўчки шунчалик катта тушганлиги сабабли қутқариш ишларини тўхтатишга чақирувлар пайдо бўлиб, воқеа бўлган жойни қабристонга айлантириш айтилган.
Бироқ қишлоқ турғунларини бошқа жойга кўчириб кетиш осон эмас: бундай қадам кунлик нонни ишлаб топиш учун оғир бўлган ва фуқаролари чет ўлкага иш излаб кетаётган ўлкадаги даромад манбааини йўқотиш билан боғлиқ.
Ҳар бир уйда ўнлаган қўй, сигир ва йилқи боққанлар бор. «Одамлар бу ерда молларини яйловга олиб чиқиш учун яшашади, — деб тушунтирди Зергер қишлоқ ҳудудининг раҳбари Динмухаммед Бокошев. — Улар ота-боболарининг ерини ташлаб кетишмайди».
Бироқ Бокошев қайтадан ер кўчки хавфи сақланиб турганлиги сабабли яшовчиларнинг тенг ярмига бошқа жойга кўчиб кетишга тўғри келишини айтди. Уларга ва қўшни жойлашган Жалолобод вилояти қишлоқларининг турғунлари учун ер участкалари ажратиб берилган.
Бироқ одамларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш тизими ишламаяпти. «Қирғизистон қонунлари бўйича ФҲМнинг мажбуриятларига огоҳлантириш бериш, хавфли ҳудудларни кузатиш ва расмий буйруқ бериш киради, — деди Каримов. — Ҳозирги қонунлар доирасида ҳар бир районнинг ва вилоятнинг раҳбарига одамларни хавфсиз ҳудудга кўчириш, уларга турли ижтимоий ва гуманитар ёрдамларни кўрсатиш бўйича кўрсатма бердик».
Шундай бўлса ҳам, қишлоқликларнинг ўжарлигиданми ёки амалдорларнинг ҳаракатсизлигиданми одамлар кўчиб кетишга кўнмаган. Балки шу сабабли кўчки тушгандан кейин президент Алмазбек Атамбаевнинг биринчи реакцияси ҳамдардлик билдирмай, хавфсиз ҳудудга кўчишган бош тортгани учун қурбон бўлганларни қайтадан жемелөө болгон чыгар.
«…Маъқул сен уйнинг эгаси кўчкинг келмаса, болаларнинг нима уволи бор? Ҳайвонлар боласидан ортиқми?», — деган давлат раҳбари.