Талаб ва таклифнинг йўқлиги ва ойлик маошининг пастлиги — миграциянинг ҳамда Қирғизистондаги ишчи кучнинг етарсизлигининг бош сабаблари. Росмий маълумотлар бўйича, Россиядаги қирғиз миграетларининг 250 мингдан ошиғи — бу ёшлар.
Адилет 24 ёшда. У Қирғиз Давлат қурилиш, транспорт ва архитектура университетининг информатика факультетини битиргандан кейин Москвага ишлагани кетган.
“Университетни 2014 йили тамомладим. Бишкекда ўз касбим бўйича иш излаб кўрдим, бироқ янги иш бошлаган дастурчилар оз пул топишар экан. Мен биринчи навбатда келажак ҳақида, тез натижалар тўғрисида ўйланиб, кўп вақт кутишни истамадим. Ўша йили Москвага келиб, 2015 йилгача официант бўлиб ишладим. Яхши пул ишлаб топардим — чой пулини қўшиб ҳисоблаганда 45 минг рубль”, — деди у.
Официант бўлиб ишлаш уни “бир хиллиги билан” қийнаб юборган, шу сабабдан Адилет “Орифлейм” тармоқ маркетига кетган.
“Биз у ерда асосан қирғизистонликлар билан ишлар эдик. Биз бир биримизни қўллаб турардик. Мен яхши ишлаб, катта маҳсулот сотуви йўлга қўйилиб, саккиз ойдан кейин “Орифлейм”нинг директори [компания сотувчиларининг босқичдаги кўтарилишларидан бири — ред. изоҳ] бўлдим. Ойликни 21 кунда бир 1000 доллардан олаяпман. Бу ерда бир оз ишлаб, пул тўплаб, икки йилдан кейин Қирғизистонга бориб ўз бизнесимни очиш ҳақида ўйлаяпман” , — деди у.
“Ўлкадаги ойлик ҳаққининг озлиги”
Қирғизистонликлар олий ўқув юртларининг дипломларини олишади, бироқ ойлик ҳақининг озлиги ва иш ўринларининг озлигидан иш излаб қўшни ўлкаларга кетишмоқда. Бу маълумотларни Қирғизистоннинг Миграция бўйича давлат хизмати билдирди.
Миграция бўйича давлат хизматининг матбуот котиби Айсулуу Исабекова расмий маълумотлар бўйича Россияда 506 минг, Қозоғистонда 112 минг, яқинги ва хорижий ўлкаларда эса 30 минга яқин қирғизистонликлар борлигини айтди.
Бироқ чет ўлкаларга кетаётганларнинг 70 фоизга яқинини ёшлар ташкил қилади, дейди ёшлар меҳнат биржасининг директори Азиз Идрисов. У миграциянинг бош сабабини ўлкадаги ойлик маошининг озлиги деб билади.
“Ёшлар кўп нарсани хоҳлайди, оёққа туриб, ўзининг моддий аҳволини яхшилаб олишни исташади. Олий ўқув юртларини тугатганларига қарамасдан чет ўлкаларда қора иш қилиб юрганлар кўп” , — деди у.
Идрисовнинг айтишича, меҳнат бозори талаб ва таклифга эга эмаслиги боис ўз мутахассислиги бўйича иш топа олмаётганлар ҳам кўп.
“Бизда бундай ҳолатлар кўп, ҳуқуқшкнослик ва иқтисод факультетларини якунлашиб, бироқ мутахассислиги бўйича иш топишолмайди. Бу тармоқлар бўйича ишчи ўринлар оз, шу вақтнинг ўзида аграр ҳамда саноат тармоқларида бўш ўринлар кўп, бироқ ишчи кучи йўқ”, — дейди у.
“Агар яхшилаб истасанг, албатта топасан”
Маориф ва фан министрлиги маълумотига кўра, йил сайин республика олийгоҳлари олий маълумотли 40 минг нафар мутаҳасис чиқаради, улардан фақат 32% ўз мутахасислиги бўйича иш топади. Ҳозир қирғизистонда иқтисодчи ва юристлар хаддан зиёт кўп.
Ёшларни ишга жойлаштириш бюроси эксперти Муратали Учкемпировнинг таъкидича, ҳозир Қирғизистонда ишсизлик даражаси 12%ни ташкил этади, улардан ярими — ишга лаёқатли ёшда бўлган ёшлардир.
Унга кўра, унинг ёшлар билан бирга ишлаш жараёнида, у ишга ўрнашишда муаммоларнинг бир неча сабабларини аниқлаган:
Ишсизликнинг биринчи сабаби — оз маош сабабли ишлашни истамаслик.
“Ёшлар [иш жойига] келиб биринчи бор маош қанчалигини сўрашади, лекин аввал синаб кўриш ва натижаларни кўрсатиш керак. Иш, Работа, бўш ўрин бор бироқ, оз маош сабабли ёшларинг ўзи ишга ўрнашишни исташмайди, улар нимадир кўпроқ нарса истайди”.
Иккинчи сабаб — омадсизлик ва йиқилишларга бардош беролмаслик.
“Ёшлар ҳамма нарсани бараварига истайди, натижага тез эришишни ҳохлайди. Агарда уларда нимадир амалга ошмаса, [буни] дархол ярим йўла ташлайди ва бошқасига киришади— шундай тарза кетаверади”.
Муаммонинг учинчи сабаби — иш излашда ёшларда синчиковлик йўқлиги.
“Ёшлар иш излаш ва топишга қодир эмас. Ёмон излашади. Агар яхшилаб изласа, доимо топилади. Кўп ҳолларда улар ўқшни тамомлаганидан сўнг ишнинг ўзи уларга келишини кутишади, лекин ҳозир кучли рақобат бор”.
Тўртинчи сабаб — ишга ўрнашишда ёшларнинг танишлари ва пулидан умид қилиши.
“Ёшларнинг кўпчилиги пул билаш ишга ўрнашиш мумкин деб ўйлашади, яъни улар ўқиш вақтида дарс қолдиришади ва ўқишмайди. Билим бериш сифатига таянмаймиз, бунинг барчаси одамларнинг ўзига боғлиқ. Йигитларни кўзини очиш ва уларга бировга умид қилмаслик кераклигини айтиш керак”.
Мактабдан тайёрлаш
Муратали Учкемпиров сўзларига кўра, ҳар йили июнда ёшларни олийгоҳлардаги мутаҳасислик бўйича ҳабардор қилувчи билим бериш ярмаркаси ўтказилади.
Бундан ташқари, икки йил аввал ишга жойлаштириш бюроси “Инстрим” жамоатчилик фонди билан бирга ёшлар бўш иш ўрни топа олиши мумкин бўлган бўш малака ошириш дастурини ишлаб чиқди.
“Ҳозир 52 ёшлар марказлари малака оширувчилардан ариза олиш нуқталари бўлиб ҳисобланади. Улар малака оширувчилардан ариза йиғади ва уларни банклар, давлат идоралари ва бошқа малака оширувчини ишга олишга қарор қилган барчага юборади”, — деййди у.
Малака ошириш дастурида иштирок этиш учун “Инстрим” сайтига кириш ва инстукцияга амал қилиш етарли. Нафақат талаба ва олийгоҳ битирувчилари балки мактаб ўқувчилари ҳам малака оширувчи бўлишлари мумкин.
Болаларда келажакда ишга ўрнашиш муаммоси бўлмаслиги учун, Учкемпиров уларни мактаб ёшидан келажакдаги касбга тайёрлашни таклиф қилади.
Ёшлар иш биржаси директор Азиз Идрисов унинг бу гапларига қўшилади ва болани эртароқ ишга ўрнашишга тайёрлар зарур деб ҳисоблайди.
“[Болаларга] мактабдан бошлаб мехнат бозорида нима бўлаётгани, ва касб-хунар келажаги — аграр, тоғ-кон, саноат, сайёхлик соҳалари тўғрисида маълумот бериш керак. Турли малака ошириш дастурларини ўтказиш, келажаги бор соҳаларда янги иш ўринларини яратиш керак”, — дейди у.
Муаллиф: Айдана Канатбек