Бишкек: Гаражларни бузишга борган мэрия ходимларига «бензин» сочилди

123

Бишкекдаги гараж кооперативларидан бирида гараж эгалари ва мэрия ходимлари ўртасида муштлашув юз берди. Мэрия ходимлари Псковская кўчаси, 71-уйдаги қурилишларни бузиш учун келишган эди.

Мэриянинг маълумотига кўра, гараж эгалари Ер фойдаланиш ва қурилиш бошқармасининг ходимларига «ҳиди бензинга ўхшаш» суюқлик сочишган. Бундан ташқари улар «Тазалиқ» муниципал ишхонасининг хизмат машинаси билан махсус техникасига зарар етказишган.

Мэрия гаражларни «рухсат берилмаган ишлайдиган объектлар» деб атади. Шунингдек, муниципалитет ходимлари аввал гараж эгалари билан тушунтириш ишларини олиб борганликларини таъкидлашди.

Айни вақтда можаро жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув ўтказмоқда.