Парламент депутати Лунара Мамитова мандатини топширди

739

“Бир Бол” фракциясидан депутат Лунара Мамитова мандатини 29 апрелда топширди. У “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “сиёсатдан кўнгли қолганини” ёзди.

Марказий сайлов комиссияси тарафидан қарор қабул қилунгунга қадар Мамитова депутат бўлиб қолаверади.

“Бир Бол” фракциясидан депутат Лунара Мамитова ваколат ҳуқуқларини топширди. У Марказий сайлов комиссиясига мандатини топшириш тўғрисидаги аризасини 29 апрелда ёзди.

Мамитова “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ўз хоҳиши билан депутатликдан кетиш қарорини қабул қилганини ёзди.

“Мен учун Инсон бўлиб қолиш— асосий мақсад! Кресло учун ўлмайман”, — деб ёзди у.

Депутат сиёсат билан сиёсатчилардан “кўнгли қолганини” билдирди. Бироқ ҳалқ вакилларининг орасида ҳалқни ўйлаганлар ҳам бор эканини таъкидлаган.

“Сиёсий доирада оз вақт бўлсам ҳам, сиёсатнинг асл юзини била олдим. Депутатлик фаолиятимда сиёсатчилардан кўнглим қолган ҳолатлар ҳам бўлди”,— деб ёзди у.

“Бир Бол” фракциясининг котиблигидан “ҳозирча раҳбарият йўқ эканини” билдиришиб, Мамитованинг билдируви бўйича изоҳ беришдан бош тортишди.

Марказий сайлов комиссиясидан қарор қабул қилингунга қадар Лунара Мамитова депутат мақомида қолади. Ҳозирча МСКнинг қачон қарор қабул олиши номаълум. Комиссия вакиллари  Kloop.kg мухбирига депутатнинг аризаси 2 майда кўриб чиқилиши мумкинлигини билдиришди.

“Биз ариза билан танишамизю Бироқ бугун эмас, балки душанба куни”, — деди МСК вакили.

Ааги кейинги депутатликка номзод киши эгаллайди.

Лунара Мамитова 2015 йилнинг октябрида  Жогорку Кенешнинг депутати бўлиб келган. Унга қадар у Жамоат телерадио корпорациясида олиб борувчи ҳамда муҳаррир бўлиб ишлаган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева