Тожикистон: Ҳукумат русча якунланган фамилияларни “тожикчалаштирмоқда”

1317

Тожикистон ҳукумати аҳолини “тарихий аталишга” қайтиш ва фамилия ҳамда отасининг исмидаги “-ов, -ова, -ович, -овна”лар каби тугаллашлардан воз кечишга чақирди. Ҳукумат фамилияларни “тожикчалаштириш” мақсадида қонунга ўзгартиш киритди.

Тожикистон ҳукумати аҳолини “тарихий шаклга қайтишга” чақирди ва фуқаровий актларни рўйҳатга олиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритди.

Янги қоидалар бўйича, мамлакатда туғилган чақалоқнинг фамилияси отасининг истидан тузилиши ва тожикча “-и, -зод, -зода, -он, -ён, -иён, -ёр, -ниё, -фар” суфиксларидан иборат бўлиши керак.

Қонунда айтишича, “ҳар бир одам давлатдан рўйҳатдан ўтишида тожик миллий маданиятини ҳисобга олган ҳолда исм, фамилия ва отасининг исмига эга бўлиш ҳуқуқига эга”.

Фуқаровий актларни рўйҳатга олиш бошқармаси вакили Джалолиддин Рахимов, “Озоди” нашрига берган интервьюсида, янги ўзгартиш киритилишидан мақсад “фамилияларни тожикчалаштириш” эканини айтган.

“Агар вазият ўзгармаса фарзандларимиз икки гуруҳга бўлинади, бир қисми ўзининг тожикча исми билан фахирланади бошқаси  – бошқа фамилия олиб юради. Биз миллий ва ватанпарвар рухга эга бўлишимиз керак”, — дейди у.

Рахимов таъкидича, бу тожик миллатидаги фуқароларга талуқли.  Русча якунланган фамилияларга эга бўлганлар учун қонунга ўзгартишлар маслаҳат ҳарактерига эга.

“Агар бола ота-онасининг фамилияси масалан “-ов”, “-ев” билан тугаб — Петров, Каримов бўлса, улар бу фамилияни фарзандига бериш ҳуқуқига эга”, — деб маълум қилди у Россиянинг “Интерфакс” нашрига берган суҳбатида.

Исм ва фамилияси тожикчалаштирилганида қандай бўлишини билишни истаганлар учун “Настоящее время” нашри “фамилия тожикизаторини” ишга туширди. Масалан, бу материал муаллифи Айжамал Мураталиева, манбага ишонилса, тожикчасига Айжамал Мураталыйён бўлади.

Ҳукумат “Фуқаровий актларни давлат рўйҳатига олиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни 2016 йилнинг мартида киритди.

Аввал ташаббус президент Эмомали Рахмон томонидан бўлди. У совет даврига бўлгани каби, фамилияларни отасини номи билан ёзилишини тиклашга чақирган.

Россия ҳукуматида бу каби ташаббусга турли фикр билдирилди. Давлат думасининг МДХ ишлари бўйича қўмитаси аъзоси Илья Дроздов ғазабланди ва Тожикистондаги Пертов ҳамда Ивановлар совет даврида русчани қандай билганини эслашлари учун чегараларни ёпиш ҳамда виза жорий қилиш етарли”, дея маълум қилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева