Нега Бишкек қўнғироқлари ёмон жаранглаб қолди — овоз режиссёри Тимур Осмонов

874

Ахборот агентликларидан бирининг янгиликлар лентасини кўриб ўтирарканман, мен гўёки ёқимли янгиликка дуч келгандай бўлдим: “Қирғизтелекомдаги” қўнғироқлар янгича жаранглай бошлади, миллий колорит пайдо бўлади, мамлакатнинг бош хронометри овози эса пойтахтнинг ўзига хос “фишкаси” бўлади.

Айтанча, кўп йиллик тажрибага эга овоз режиссёри сифатида мени сифати хайрон

Тимур Османов, овоз режиссёри
Тимур Османов, овоз режиссёри

қолдирган  бўлажак “пойтазт рингтони”нинг овозли кўриниши ҳам таклиф қилинган. ОАВлари учун қандай сифатда жўнатишлари ҳам мумкин эди, шу сабабли мен эшитиб кўрдим, хайрон бўлдим ва унутдим.

Иккинчи марта бу овозни “жонли” эшитганимда хайратга тушдим— у ёзувда қандай бўлса ўшандай эди. Шу сабабли энди ёзилган ижро ва  ўзлаштирилган рингтоннинг бу даъволар зохирий мазмун-моҳияти аниқ бўлиши учун   қисмларга ажратиб батафсил кўриб чиқиш мумкин.

Мен матнни терминлар билан тўлдирмоқчи эмасман, оддийгина энг сезиларли “камчиликларни” кўрсатаман.

Овоз режиссураси

  1. “Рингтон”ларни яратишда фойдаланилган инструментлар (уни шундай деб атайман) шовқин билан ёзилган. Нега бундай бўлади? Сифатсиз микрофон, зарар етказилган аудио кабел ёки микрофонни фойдаланишдан аввал нотўғри созлаб олиш сабабли бўлади. Овозни сиқишдан сўнг (сигнал динамик диапазонини ўзгартириш) шовқин яна кўпайган.
  2. Инструментлар клипга мослаштириб ёзилган. Бу нима? Қўпол қилиб айтганда, аудио интерфейси жуда кучли сигнал билан берилган. Кўплаб профессионал рақамли конверторларнинг маълумот даражаси 0.775 Вни тузади — бу кучланиш даражаси ошириб юборилган.

Бу мураккаб товушдир, лекин овоз режиссери физик бўлиши шарт эмас  — сигнал индикатори чизиқчаси қизил майдонга ўтмаслигини кузатиб туриш керак. Шундай қилиб, клипга мослаштириш муаммоси  — хатто профессионал билимларнинг йўқлиги эмас, оддий хатодир.

  1. “Рингтон” ёзувида шовқин, оғир нафас олиш  ва аудио ёзувдаги бошқа  хатолар эшитилади. Кўриниб турибдики, у жуда паст овозда эшитилган. Уни сифатини сақлаб қолиб, баландроқ қилиш учун унинг динамик қаторини юмшатиб, сигнални сиқиш керак эди.  Ижрочилар эса, сигнални кучайтирган ва кейин кесиб ташлаган.

Шундан келиб чиқиб мен, “рингтонни” тайёрлаган овоз режиссёри сиқиш ва овоз ёзиш технологияси ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас деб, ҳулоса чиқараман.

Ижодий ижро

“Рингтон” овозлари соат зарбларига мос келмаяпти —  улар орасидаги фарқ жуда қисқа, бундан ташқари бирданига тугаб қолаяпти.

Шунингдек, бутун дунёдаги соатларнинг мазмуни, вақтни аниқ белгилашдир, “рингтон” ҳисоб зарблари орасидаги оралиқ турлича. Турлича, Карл!

Яъни овоз режиссерида соатларнинг зарблари орасидаги вақтни бирдай қилгани ғайрат кўрсатмаган. Ўзимдан айта олишим мумкин-ки, буни овоз редакторида қилиш жуда осон. Яъни, биз мэрия буюртмасини бажаришда бутунлай масъулиятсизлик билан яна бир бор тўқнашдик!

Сўнгида, ҳа айтмоқчи, “рингтон” “ярим сўзида” бирдан тугайди. Овоз режиссери эътиборсизлигига яна бир мисол.

Савол туғилиши мумкин, мазкур ишни қабул қилган одам қаёққа қараган — бу ҳолда, мен  у ёлғиз бўлмаган деб ўйлайман. Иш тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мижоз овозни фарқлай олишга мажбур эмас, яъни “жавоб бераман”, деб ишонтириш, ишлаши мумкин. Шунингдек, “кейин соатда зўр эшитилади”, деган ишонтириш бўлиши ҳам мумкин.

Буюртмачининг ижрочига ишончи бошқа масала. Бу ҳолда иккинчи шахс биринчи шахснинг ишончидан фойдаланиб қолган.

Ҳўш, соатлар ҳақида

Соатларнинг бонг уриш масаласи менда шубҳа уйғотади. Курантларимиз овозини илк бор эшитган одамда, ана соатлар, улар бонг ураяпти деган фикр яралмаслиги мумкин. Кўпроқ аэропорт ёки савдо марказларида эълонлар ёнидаги жинглларга ўхшайди.

Соатлар бонги улар ичида қўнғироқлар урилаётгани учун ҳам “бонг”, деб аталади. Курантлар — бу қўнғироқлар тўплами билан бўлган бино ёки катта хона соатларининг эскича аталишидир. Бизнинг курантлар —  бундан мустасно эмас. Миллий колорит ва “фишка”ларни минора қўнғироқларига миллий мусиқани ёзиш билангина олиб келиш мумкин эди.

Ҳозир эса курантлар жаранги ҳудди таъқиқланган минорада бузуқ динамикли катта хитой ўйинчоғи борга ўхшайди.

Таъкидлайман, одамнинг руҳий-акустик овоз сезиши — субъектив нарсадир. Кўплаб бишкекликлар ва пойтахт меҳмонлари овоздаги камчиликни пайқамаслиги ҳам мумкин. Мутахассис сифатида фақат бир нарсани айтишим мумкин — пойтахтимизда яна бир нарса техник нопрофесионаллик билан қилинди ҳамда шошма-шошарлик билан бўлгани тушкунликка солади.