“Азаттык”: Мудофа кенгаши чегара ва қамоқхоналардаги муаммоларни ҳал қилишга киришди

704

Қирғизистонда чегара ҳавфсизлигини таъминлаш ва жазони ижро этиш тизимида вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ўтказилади.

Мақоланинг асли “Азаттык” сайтида эълон қилинган.

Мудофа кенгаши 30-апрел куни ёпиқ эшиклар ортида йиғин ўтказди. Президент иштирокида ўтган йиғинда чегарадаги муаммолар ва ёпиқ муассасалардаги вазият муҳокама қилинди.

Йиғиндан сўнг Мудофа кенгаши котиби Темир Джумакадиров журналистларга қабул қилинган айрим қарорлар тўғрисида айтиб берди. Ҳусусан, унинг таъкидича, чегара хавфсизлигини таъминлаш ва самарали қўриқлаш бўйича кўмплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди:

— Чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Асосий этибор бир неча йўналишга берилди. Булар: ДЧХ салохиятини ошириш, харбий тайёргарлик, давлат чегарасини қўриқлашни кўчайтириш бўйича чоралар, ДЧХнинг моддий ва техник базасини муслаҳкалашдир.  Давлат органларига индувидуал тарзда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун чегара ҳудудидаги ишларни самарадорлиги ҳамда фаоллигини ошириш,  шунингдек,  ахоли билан ишлаш ишларини кучайтириш – чегара ҳудудида турли можароларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси қўйилди.

Джумакадировнинг таъкидича, чегара можаролари сони қисқарган, бу йўналишда ишлар давом эттирилади. Унинг маълум қилишича, делимитация ва демаркация бўйича ишлар янги босқичга чиқади.

Мудофа кенгаши котиби жазони ўташ тизимидаги долзарб чора-тадбирлар тўғрисида ҳам қисқача маълумот берди. Унинг қўшимча қилишича,  бу масала мустақиллик тарихида энг юқори даражада муҳокама қилинади.

— Келажакда ушбу йўналишда ўзига нафақат моддий-техник таъминлашни кўзда тутувчи комплексли тараққий этиш режалангани таъкидланди.  Жазони ўташ тизими ўз вазифасини бажариши кераклиги тилга олинди – тузатиш ва қонунга амал қилувчи фуқарони тарбиялаш.  Содир этган жиноят турига қараб махбусларни алохида сақлаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, қамоқхона хавфсизлиги ва қўриқланишига алоҳида эътибор қаратилди.  Ўтган йилги воқеалар тизимдаги камчиликларни очиқлади. Бу воқеалар ва бошқа фактлар чуқур анализ қилинади, муаммо мазмуни аниқланади ва шунга қараб чоралар кўрилади.

Джумакадировнинг ишонтиришича, жамоатчилик яқин куларда Мудофа кенгаши қабул қилган қарорларга гувоҳ бўлади. Лекин бунга шубҳа қилувчилар ҳам бор. Боткенлик эксперт Хаитали Айкинов фикрича, чегаралар аниқланиб олмагунича, бундай чоралар натижа бермайди:

— Масалан, Боткен, Олабуқа ва Ахси туманларидаги чегара можаролари аниқланмаган чегаралар сабабли юзага келаяпти. Ўзбекистон билан музокаралар ўлик нуқтадан жилмайди. Тожикистон билан бу масала узулишлар билан амалга оширилади. Бироқ, Сўх анклави, Кўктош, Оқсой атрофидаги масалалар ўзгаришсиз қолмоқда.  Чегара хавфсизлигини таъминлаш ишлари оз-оз олиб борилаяпти, бироқ умумий даражада вазият ўзгармади.  Чегара ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий вазиятини яхшилаш тўғрисидаги қонун 2012-йили қабул қилинган. Лекин, ғазнада бу ишга маблағ ажратилмагани сабабли ҳужжат амалга оширилмаяпти.

Фуқаровий жамият вакиллари жазони ўташ тизимини яхшилаш бўйича комплексли чоралар кўрилиши тўғрисидаги янгиликни ижобий қабул қилди.

“Бир Дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракати раҳбари Тўлейқан Исмаилова таъкидича, ҳуқуқ ҳимоячилари бу ишда ҳукуматга ёрдам беришга тайёр:

— 2005-йилдан бери қамоқхоналардаги тартибсизлик ва бошқа ноқонуний ишлар кўп одамлар тақдирига таъсир кўрсатган. Жазони ўташ давлат хизмати ишини маниторинг қилиш давомида, биз жуда ҳайрон қолганмиз.Негаки уларни чақиришади ва парламент ҳамда ҳукуматда сўкишади. Биз  тизимда муаммоларни ҳал қилиш учун комплексли чоралар кўрилишини биринчи марта эшитаяпмиз. Қамоқхона ижтимоий институт бўлиши керак. Биз махбусларни ўқитишда, уларни озодликдаги хаётга тайёрлаш бўйича ишларга, ижтимоийлаштиришга тайёрмиз. Бизда катта тажриба бор. Биз ўзимизнинг аввалги ҳисоботларимизда қатор таклифларни берганмиз