Мамлакатда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Жогорку Кенеш депутати Шайирбек Ташиев ташаббуси билан чиққан қонун лойиҳасининг маълумотномаси парламент сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, қонун лойиҳасининг мақсади «ёш фуқароларнинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш, организм ривожланишининг секинлашиши ҳамда салбий сурункали одатланишнинг олдини олиш мақсадида уларни электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш» экани айтилади.
Муҳокамага қўйилган лойиҳа бўйича, электрон сигаретни қўлланган жисмоний шахсларга 4 минг, юридик томонларга 6 минг, сотганларга 5 минг сом, юридик томонларга 6500 сом жарима солинади.
Шунингдек электрон сигареталарни Қирғизистоннинг ҳудудига ташиб келишга ҳам тақиқ қўйиш таклиф қилинмоқда. Қонун бузган томонларга 150 минг сомдан 200 минг сомгача жарима солиш ёки бир йилдан икки йилгача эркинлигидан ажратиш кўзда тутилади.
Бунга қадар депутат Эрулан Кокулов мамлактга электрон сигаретнинг барча турини киргизишга тақиқ солишни таклиф қилган. Депутат электрон сигареталар «миллатнинг соғлиғини ўлдирмоқда» деган фикрини билдирган.