«Бишкек» эркин иқтисодий зонаси давлатга 13,8 миллион сом зарар етказгани аниқланди.

130

«Бишкек» эркин иқтисодий зонасида давлатга қарашли саноат бинолари жойлашган 428,8 квадрат метр ер ноқонуний равишда хусусийлаштирилгани аниқланди. 6 февраль куни Бишкек шаҳар прокуратураси жиноий иш қўзғатган.

Маълумотга кўра, 1997 йили мазкур ер майдони «И-м Т-ко» фирмасига 40 йилга ижарага берилиб, 2002 йили “F-M” ишхонасига сотиб юборилган.

«2021 йили “Кадастр" ишхонасининг Бишкекдаги ходимлари “И-м Т-ко” ва “F-M” фирмаларининг ўртасидаги 19 йил аввал ноқонуний тайёрланган сотиб олиш-сотиш шартномасининг ноқонуний рўйхатдан ўтказиб, давлат мулки “F-M” ишхонасига бериб юборилган», — деб айтилади билдирувда.

Прокуратура ноқонуний ишларнинг натижасида давлатлатга 13 млн 850 минг 785 сом моддий зарар етказилгани аниқланди. 2002 йилдаги шартномани бекор қилиш бўйича шаҳар судига даъво аризаси берилди.

«Бишкек» эркин иқтисодий зонаси 1995 йили тузилган. Ҳудудга бир қатор имтиёзлар берилиб, 346 гектар майдонни эгаллайди. Ҳозирда иқтисодий зонада 313 субъект қайд этилган бўлиб, уларнинг 58и қўшма ишхонани ташкил қилади.

Иқтисодий зонада давлат харидлари қонунини бузиш, ҳудуднинг пулини самарасиз фойдаланиш каби коррупция схемалари аниқланган.

Муаллиф: Нурпаяз Абитов