Педофиллар муддатидан аввал озод қилиниш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

627

sizo-450x299
Президент Алмазбек Атамбаев Жиноят кодексининг 69 моддасига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилувчи қонунни имзолади.

Кучга кирган ўзгартирувларга мувофиқ, педофилия билан айбланиб қамалганлар эндиликда муддатидан аввал озод қилиниш ҳуқуқидан айрилади.

Қонун шунингдек 18 ёшдан кичик болаларга жинсий тажовуз қилишлик муддатини  ҳам узайтиради.

«Ёш болаларга жинсий тажовуз жиноятининг белгиланган муддати 15 йилгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда», — дейилади президент матбуот хизмати тарқатган баёнотда.