ФҲМ помирлик қирғизларга гуманитар ёрдам етказди

425

afghan-kyrgyz_10566-750x400
Помирдаги этник қирғизларга гуманитар ёрдам олиб борилди — бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар министрлиги матбуот хизмати хабарлади.

Министрликка кўра, помирликларга Ўшдан беш юк машинасида ёрдам юборилган. Ҳозирда икки машина Кичик Помирга етиб борган, қолган юк машиналари йўлда боряпти.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, Помирга ёрдам ҳукуматнинг қийин шароитдаги тоғли худудларда яшовчи маҳаллий қирғизларга ёрдам кўрсатиш қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Гуманитар ёрдам озиқ-овқат ҳамда кунлик эҳтиёж молларини ўз ичига олган.

Этник қирғизлар ҳозирги Афғонистон ҳамда Тожикистон худудларида жойлашган Помир тоғларига 17-18 асрда кўчиб борган.

Помирлик қирғизлар асосан чорвадорчилик билан кун кечиради.