Россиядаги «Русский марш»: 30 киши қўлга олинди

586

Ag4NhfbStxA-750x400
Россиянинг Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Москвада ўтган «Русский марш» ортидан 30 киши қўлга олинган.

Уларнинг аксари миллатчилик шиорларини олға сургани учун Россия полицияси тарафидан олиб кетилган.

«Миллатчилик шиорларини ҳайқирганлари ва миллатчилик рамзлари туширилган плакатларни кўтарганлари учун «Русский марш» митингидаги бир гуруҳ иштирокчилар қўлга олинди» , — дейилади бошқарма матбуот релизида.

Россияда ҳар йили ўтувчи «Русский марш» бу сафар Москванинг Люблино туманида 4 ноябр куни ўтди.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, бу йилга юришда 8 минг киши иштирок этган. Марш ташкилотчилари эса акцияга 20 минг одам келганини билдирмоқда.

«Русский марш» — бу турли рус миллатчилари иштирок этувчи намойиш.

У Россиянинг турли шаҳарларида Халқ бирдамлиги кунига қарата ҳар йили ўтади.