Минералларни ноқонуний олиб чиқишга уринган Хитой фуқаролари қўлга олинди

422

243800_original-750x400
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши кураш бўлими Қирғизистондан 12 тонна сурма кимёвий элементи билан уч хитойликни қўлга олди.

Тергов талқинича, қўлга олинган хитойликлар мазкур кимёвий элементни Хитойга «ноқонуний» равишда олиб чиқиб кетиш учун тайёрлаётган бўлган.

МХДҚнинг Тергов бўлими «ноқонуний тадбиркорлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Тергов давом этмоқда.