Норин области яқинидаги автофежеа тўрт мактаб ўқувчиси ҳаётига зомин бўлди — катта тезликда ҳаракатланаётган машина дарахтга келиб урилган. Ҳалокатда омон қолган икки йўловчи ҳозир касалхонада.
Автоҳалокат Норин ва Баетово йўлининг 19 чақиримида, 12 август куни содир бўлган.
Ўқувчи бола бошқараётган «Фольксваген Гольф» русумидаги автомашина катта тезликда йўл бўйидаги дарахтга келиб урилган.
Йўл ҳаракати бошқармаси маълумотларига кўра, машина бошқарувида 10 синф ўқувчиси бўлган ва унинг катта тезликда машина бошқарувини йўқотиши фожеага сабаб бўлган.
Автоҳалокатда ҳайдовчи ҳамда бир йўловчи тирик қолган.
Уларнинг ҳар иккаласи касалхонага олиб борилган.
Йўл ҳаракати бошқармаси матбуот котиби Қалича Мурзалиевага кўра, машина ҳайдовчи йигитнинг амакисига тегишли бўлган.
Вояга етмаган 10 синф ўқувчиси машинани рухсатсиз олиб кетган.
Kloop.kg таҳририяти автоҳалокат иштирокчилари ёки унинг гувоҳлари билан боғлана олмади.