Боткен области: Уч кишини кон босиб қолди

482

4-450x297

Боткен областининг Самарқандек қишлоғида ёққан ёмғир коннинг қулашига сабаб бўлди. ФҲМ вакилининг хабар қилишича, кон босиб қолган шахтачиларни қутқариш имконияти қарийб йўққа баробар.

Кон қазувчилар ер остида 19 соатдан ошиқ қолган — кон тупроқ 13 август куни 16:10 қулаган ва оқиб келган сел унинг ичига кирган.

Шахтада ишлаётган беш кончининг икки нафари у ердан чиқиб кетишга улгурган, қолган уч кишининг тақдири ҳозирча номаълум.

ФҲМ Боткен области бошқармаси бошчиси Алмазбек Асанов Kloop.kg билан суҳбатда конда қолиб кетганларнинг тириклигига умид йўқлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар кеча тунги соат иккигача кон ичидан сувни тортиб чиқарган.

«Тунда ишлаш имконсиз бўлгани учун, қидиришни тўхтатишга мажбур бўлдик. Ҳозирда конни сувдан тозалаш ишлари давом этяпти», — деди у.

Асановга кўра, кўмир қазилган кон рўйхатдан ўтмаган бўлган.

«Улар ўзларича конни қазишган. Беш киши бўлган, иккитаси чиқиб кетишга улгирган, қолгани қолиб кетган», — деди ФҲМ вакили.