Ўш автоинспекцияси: Шаҳардаги тирбандликка ҳайдовчиларнинг ўзлари айбдор

650

758435595

Бугунги кунда машиналар билан тўлган Ўшнинг аксар кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган ҳайдовчиларни кузатиш мумкин. Авто инспекция бу ҳолатга ҳайдовчилар орасидаги қонуний саводсизлик сабаб бўлаётганини билдирди. Ҳайдовчиларнинг ўзлари шаҳар инфротузилмаси шунга мажбур қилаётганини айтмоқда.

Давлат авто инспекцияси шаҳардаги тирбанликлар ҳамда турли автоҳалокатларга ҳайдовчиларнинг ўзлари сабаб бўлаётганини билдирди.

Инспекцияга кўра, ҳайдовчилар орасида қоидаларни билмаслик, ўзаро илтифотнинг йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига беэътиборлик бугунги кунда авж олган.

«Йўллардаги турли тирбандликларга ҳайдовчиларнинг ўзлари айбдор, чунки улар  бир-бирини менсимай, йўлдаги белгиларга эътибор бермай, йўлларда қарама-қарши ҳаракатланаверишади. Бундан ташқари, йўл четига машиналарини қўйиб олишади. Йўл четидаги стоянкачилар ҳам кўп машинани ўзларига қабул қилишади. Аслида йўл четига бир қатор машина териш мумкин. Машиналар икки катор бўлгандан кейин йул ўртасигача чиқиб кетади», -дейди ГАИ ходими.

Ўшдаги йўл ҳаракати қоидаларини белгиловчи ва машиналарни қўйишни маън этувчи белгилар аксар аҳоли учун  ҳеч нарсани англатмайдигандек кўринади.

ЎшнингАлишер Навои номидаги кўчаси шаҳардаги марказий бозор ёнидан ўтади. Кўчада машиналарни тўхтатишни тақиқловчи белгининг борлигига қарамай, кўча қўйилган машиналар билан

Ҳайдовчилар йўл қўйилаётган қоидабузарликни машиналарни қолдириш мумкин  бўлмаган махсус жойларнинг йўқлиги билан изоҳлайди.

«Машина қўядиган жой ҳеч қаерда йўқ. Ана битта турибди, у ҳам машиналар  билан тўлиб кетган. Биз бозорга харидга келамиз, бизга ҳам машина қўйгани бирон-бир жой керак-ку ахир. Бошкалар сингари шундай қилиб вазиятдан чиқяпмиз», -дейди ҳайдовчилардан бири Жоомарт.

Ҳайдовчилар қоидаларни бузишга харидорлар учун шароитларнинг йўқлиги ҳамда бозор инфротузилмасининг талабларга жавоб бермаслиги мажбур қилаётганини айтади.

Уларга кўра, машина қўйишни тақиқловчи ҳудди шу белгилар остида ўзини бозор маъмурияти вакили деб таништирувчилар машиналарни пул эвазига қўйишга рухсат беради.

Бу учун улар ҳар бир машинадан 10 сомдан пул йиғади.

Уларга бу ваколат ким тарафидан ва қайси қоида асосида берилгани ҳақидаги савол билан уларга мурожаат қилдик.

«”Кристал” иморатининг олдида бир маъмурият бор. Бизга шу ердан бухгалтер машиналарни қўйиш мумкинлиги ҳакида рухсатнома беради. Биз эса бу буйруқ орқали ишлаймиз» - дейди бундай хизматчидарнинг бири Нурлан.

Айни ҳолатни шаҳарнинг бошқа кўчаларида ҳам кузатиш мумкин.

Шаҳарнинг  Гапар Айтиева ҳамда Қурманжан Датқа кўчалари кесилиши ёнидаги пиёдалар ўтувчи йўлнинг бўйига машиналарни қўйишни тақиқловчи белги ўрнатилган.

Бироқ бу белги ҳам кўпчилик ҳайдовчилар эътиборидан четда қолиб келади.

Қирғизистон маъмурий кодексига кўра, нотўғри жойга тўхтаганларга, маън қилинган жойларда машиналарини қўйганлар учун ва светофор чироқларига амал қилмаганлар учун 300 сом ўлчамида жарима солинади.

Ўшлик таксист Мирзамамат жарималарнинг бу қадар йирик эканига қарамай, баъзан қоидаларни бузишини тан олди.

«Ҳа, мен биламан ГАИ ходими ушлаб олса катта жарима тўлашимни. Бироқ пул топиш учун баъзан қоидани бузишга мажбур бўласан одам», дейди у.

Муаллиф: Нурулло Юлдашев