Ўшлик олти фарзанднинг онаси ёрдам пули ололмаяпти

715

P1160533
Шу йилнинг май ойида Қорасув районига қарашли Қўш қишлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Мухайё Юлдашева уч эгизак фарзанд кўрди. Аввал 3 фарзанднинг онаси бўлган Муҳайё энди 6 болачанинг онаси. Бироқ, оила шароити оғир бўлганлиги сабабли эгизакларнинг кийим-кечаги ва озиқ-овқати қийинчилик туғдирмокда.

Уч эгизак онаси ҳозирда ўз онаси уйида яшаяпти. Эгизакларга қараётган бувиси Саодатхон опа пенсонер эканини ва болаларни таъминлашга қийналаётганини айтади.

Мухайёнинг ўзини қайнона- қайнаотаси бор, лекин урф-одатимиз бўйича келинни онаси фарзанд кўргандан сўнг уйига олиб кетиб, қирқ эллик кун боқиб беради.  Болаларни туғилганига эса икки ой бўлди, лекин шароит туфайли қайнонасини уйига боролмаяпти. Шаротимиз оғир бўлиб эгизаклар, жуда ҳам оч қолиб ярим-яланғоч қолишётгани йўқ. Қўлимиздан келганча уларни боқишга ҳаракат қилябмиз. Лекин, эгизаклар учун бир кунни ўзида 250 сомлик болалар овқати сотиб оламиз. Мен ва турмуш ўртоғим нафақачи бўлсак, олган нафақамиз кунимизга ярайди. Шунинг учун ҳукуматдан ёрдам сўрадим, ҳеч бўлмаганда болаларни емоқ-ичмоғини таъминлаб берсин деб, лекин улар ҳозир бизга олдинги вақтдагидай  ёрдам кўрсатишлар йўқ деб жавоб беришди – дейди, эгизак болаларнинг бувиси Саодатхон опа Бойтойжиева.

Болам дея, ҳар бир қийинчилик ва машаққатларга дош бера оладиган инсон, бу албатта ёруғ дунёга келтириб, оқ сут бериб, оқ тараб улғайтирган меҳрибон она. Муҳайё ҳам барча кийинчиликларга бардош беришга харакат киляпти.

Яшаш шароитим оғир бўлса ҳам, нолимайман ва оғир деб ҳам айтолмайман . Чунки булар менинг фарзандим, улар эса Аллоҳ менга берган неъматдир. Қанчадан қанча инсонлар лоақал бир дона фарзандга зор бўлиб яшашябди. Мен эгизакларимсиз ҳаётни тасаввур қила оламайман, улар менинг умидим, ўчмас чироғим. Эгизакларимдан ташқари икки ўғлим ва бир қизим бор, тўнғич ўғлим  эндигина 15  ёшда.

Оила бошчиси Ўшда иш тополмай Россияга иш излаб кетди. Авваллари 3 фарзандини боқаетган ота, янги қўшилган эгизакларига ҳам барча шароит яратиб беришни хоҳлади.

Турмуш ўртоғим ўтган ойнинг 27 июнида Россияга ишлагани кетди. Чунки рўзғор тебратишни ўзи бўлмайди, ҳатто гўдак ҳам буни осон эмаслигини билади. Аслида мен Ўш кўчага келин бўлиб тушганман, шаҳарда бўлганимиз учун турмуш ўртоғим киракашлик қилиб  уч фарзанддимни  боқар эди. Эгизаклар туғилганидан кейин эса мухожир бўлиб Россияга кетишига тўғри келди-, дея сўзини давом этади Мухайё опа.

Тўртинчи марта ҳомиладор бўлиб, учта эгизак фарзанд кўрган Мухайё бугунги кунда беш ўғил ва бир қизнинг онаси. Икки ойдан бери давлат тарафидан молиявий ёрдам ололмаган Мухайё,  хозирда Россияга кетган турмуш ўртоғидан пул кутмоқда.

Мақола муаллифи: Акхад Артиков