Йўл қурилиши қирғиз-тожик чегарасидаги можарога сабаб бўлди

633

Snimok-e-krana-ot-2013-04-29-111956-600x350
Тожик анклави Ворух ичида жойлашган қишлоқ яшовчилари чегара бўйлаб олиб борилаётган йўл таъмир ишлари сабаб қирғизистонликлар билан жанжаллашди.

Ҳозирда ихтилофлар тинчиган ва ҳар икки тараф ўз уйларига тарқаган, бироқ турли маълуотларда можаро пайтида 50 яқин киши иштирок этгани айтилмоқда.

Ҳодиса Боткен областида жойлашган Ақсай чегарадош қишлоғида юз берган.

Икки давлат яшовчилари орасидаги тортишувлар 27 апрел куни бошанган — тожик анклави яшовчилари Қирғизистон худудида қурилаётган Ўш-Исфана йўли улар худудидан ўтаётганини даъво қилиб чиқишган.

Қирғизистон ҳукумати мазкур йўлни Ўшдан Исфанага тожик анлклавидан айланиб ўтиш учун қураётган эди.

«Анклавдан ўтмаслик учун биз ўзимиз Ақсай —Тамдык йўлини қуришни бошладик. Бироқ тожик тараф улар худудига кириб кетганимизни даъво қиляпти», — деди Қирғизистон чегара хизмати бошчиси Токон Мамитов «Азаттык» радиосига берган интервьюда.

Ҳозирги маълумотларга кўра, можарода жиддий жабрланганлар йўқ.

Можарода иштирок этган қирғизистонликлар анклавдан чиқиш йўлини беркитиб қўйган ва бу ўз ўрнида Тожикистоннинг асосий худудига ўтмоқчи бўлган анклав ичидаги машиналар тирбандлигига сабаб бўлган.

Ҳодиса жойига борган «Азаттык» радиоси мухбирига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти маъмурияти Боткен области ҳукуматидан ўз фуқароларининг Ақсай қишлоғидан ўта олишлари учун коридор очиб бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Журналист сўзларига кўра, можарода асосан тош ва тахталар билан қуролланган ёшлар иштирок этган.

Ҳолат Тожикистон ва Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари воқеа жойида олиб борган тушунтириш ишларидан сўнг тинчиган.

Авторы: Бектур Искендер