Футбол: Осиё чемпионатининг U-16 саралаш баҳслари Қирғизистонда ўтади

843

IMG_0082-600x350
16 ёшгача бўлган футболчилар орасида ўтувчи Осиё чемпионатининг F гуруҳ саралаш баҳслари Қирғизистонда ўтади — бу қарор Осиё футбол конфедерацияси тарафидан қабул қилинди.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Қирғизистон термаси Уммон, Қатар ва Бангладешга қарши ўйинга тушади — F гуруҳидан ўрин олган мазкур жамоаларнинг барчаси ўйинларни Қирғизистонда ўтказади.

Ўйинларнинг аниқ санаси ҳозирча белгилангани йўқ, бироқ Қирғизистон футбол федерацияси саралаш баҳслари жорий йилда сўнгигача ўтишини билдирмоқда.

16 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги Осиё чемпионатининг финал босқичи кейинги йилда Тайлантда ўтиши режалаштирилган.

Саралаш баҳсларида беш ёки тўрт жамоалардан ташкил топган 10 гуруҳда беллашувлар олиб борилади.

Мусобақанинг финал босқичига ҳар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганлар ва гуруҳларда энг яхши натижани кўрсатиб иккинчи ўриндан жой олган беш жамоа йўл олади.

16 ёшгача бўлган Қирғизистон терма жамоаси халқаро майдонда ўзини кўрсатишга эришгани йўқ — жамоа Осиё чемпионатининг финал босқичига бирор марта ҳам йўл олмаган ва ўз тарихида фақат бир марта ғалабага эришган.

Гуруҳдаги рақиблари ичидан қирғизистонлик футболчилар Уммон билан энг кўп — тўрт марта — ўйин ўтказган ва уларнинг барчасини мағлубият билан якунлаган.

Қирғизистон футбол федерацияси матбуот котиби Қанат Асеновга кўра, мазкур саралаш баҳсларининг Қирғизистон майдонларида ўтишига катта ёшдагилар орасида АФК Чақирув кубогида терма жамоанинг қатор ғалабаси сабаб бўлган.

Авторы: Бектур Искендер