Бишкек шаҳар маҳкамаси «ата-журтчилар» ишини 2 май куни кўриб чиқади

666

Tashiev
«Ҳокимиятни куч билан босиб олиш»да айбланаётган «Ата-Журт» партияси лидерлари маҳкамаси 2 май куни Бишкек шаҳар судида давом этади. Аввалроқ Биринчи май туман суди уларни айбдор деб топганди.

«Ҳокимиятни куч билан босиб олиш»да айбланаётган «Ата-Журт» депутатлари Камчибек Ташиева, Талант Мамитов ва Садир Жапаровлар маҳкамаси 2 май куни Бишкек шаҳар судида давом этишини хабар қилди Ташиев адвокати.

Аввалроқ Биринчи май туман суди уларни «ҳокимиятни куч билан босиб олиш»да айбдор деб топганди.

Депутатларнинг барчасига Қирғизистон жиноят кодексининг 295 моддаси бўйича жазо берилганди. Мазкур моддага мувофиқ, бу жиноятга қўл урганлар 12 йилдан 20 йилгача қамалиши керак, бироқ Ташиев ва Жапаров бир ярим йилга, Талант Мамитов бир йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Депутатларга қўйилган қолган айбловлар маҳкама тарафидан асосли деб топилмаганди ва улардан бу айбловлар олиб ташланганди.

Даставвал депутатлар Қирғизистон жиноят кодексининг 297 моддаси, конституциявий тузумни ағдаришга даъват қилиш бўйича ҳам айблангандилар.

Ҳар учала депутат 2012 йилнинг 3 октябрида парламент биноси олдида ўтказган митингдан сўнг қўлга олинган эди — маҳкамага кўра, «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингда улар ҳукуматни босиб олишга уринишган.

Депутатларнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида олти ойни ўтказгани ҳисобга олиниб, ўтказилган ҳар бир кун икки кун ҳисобида саналганди.

Бунга мувофиқ, Ташиев ва Жапаров қамоқда яна ярим йилни ўтказиши керак эди, депутат Мамитов эса 10 кундан кейин озодликка чиқиши мумкинлиги маҳкамада билдирилганди.

Маҳкама давлат айблови талаб қилган — 9 йилдан 10 йилгача кучайтирилган режимдаги қамоқ жазосига нисбатан суд ҳукмининг анча енгил чиққанига қармай, айбланган депутатлар ҳакам қароридан норози эканини яширишмаганди.

Депутатлардан ташқари бир йиллик қамоққа Ташиев икки тан соқчиси, ҳайдовчиси ҳамда ёрдамчиси ҳукм қилинганди. Уларнинг барчаси депутат Мамитовдек бу муддатни СИЗОда ўтказиб бўлган.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.

Авторы: Шахида Дюшеева