Соғлиқни сақлаш министрлиги Хитойдан келувчиларни қуш гриппига текширади

589

Pudong

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш министрлиги Хитойдан келувчи барча фуқароларни қуш гриппи эпидемияси учун текширади. Хитойнинг ўзида март ойи бошидан буён мазкур вирусдан 22 одам ҳалок бўлган.

Министрлик матбуот хизматининг хабар қилишича, касалликни Қирғизистон худудига киритмаслик учун Хитой давлатидан кириш мумкин бўлган Торугарт, Ишкертам довонлари ва «Манас» аэропортидаги ўтиш пункларида текширувлар кучайтирилади.

«Барча пунктларда одам ҳароратини 5-6 метр узоқликдан ўлчай оладиган тепловизорлар ўрнатилган», — деб ёзилади Соғлиқни сақлаш министрлиги тарқатган баёнотда.

Министрлик матбуот котиби Светлана Байтикова Kloop.kg билан суҳбатда кучайтирилган тартибдаги текширувлар дунё бўйлаб ва хоссатан Хитойда эпидемиянинг туманлагунича давом этишини билдирди.

«Текширувлар тақрибан 2,3 ёки 4 ойга чўзилиши мумкин. Бу Хитойдаги гриппнинг ҳолатига боғлиқ», — деди Батикова.

Котибга кўра, агар шифокорлар Қирғизистонга кирувчи фуқарода ҳарорат юқорилигини кузатса, ундан грипп турини аниқлаш учун анализлар олади.

«Агар қуш гриппи аниқланса, унда бемор махсус карантин боксига олиб борилади», — дейди у.

Даволаниш муолажасини ўтгандан сўнг, бемор Қирғизистон худудида қолиши мумкин.