Маҳкама Колбаев «ўғирлаган» милиционерларни сўроқ қилди

654

fotografiya-11

Бишкекнинг биринчи май район суди криминал авторитет Қамчи Колбаев ўғирлагани айтилаётган милиция ходимларини сўроқ қилди. Маҳкаманинг бир қисми ёпиқ тартибда ўтгани туфайли, улар кўрсатмалари журналистлар учун мавҳум қолди.

Милиция ходими Сулайманов, Абдыкеримов ва Каниметовлар тақрибан ярим соат давомида Бишкенинг Биринчи май район судида кўрсатмалар берди — Колбаев уларни ўғирлаганликда айбланмоқда.

Жабрланганларнинг маҳкамада нималарни айтгани матбуот учун мавҳум қолди.

Милиционерлар кўрсатмаси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Маҳкаманинг очиқ ўтган қисмида эса Нурдин Донбаев, Айбек Мамасеитов, Жаныш Кудайбергенов ва Улан Чолпонбаев кўрсатма берди.

Улар судда Иссиқкўлга ташрифи ҳақида гапириб беришди.

Улар кўрсатмаларига кўра, Боткен области собиқ губернатори Арзыбек Бурканов, собиқ депутат Быктыбек Бекбоев ва тижоратчи Медер Кожакметовлар криминал авторитет Қамчи Колбаевга улар орасидаги пул можаросини ҳал қилиб бериш илтимоси билан мурожаат қилганлар.

Жабрланганлар кўрсатмаларидан сўнг маҳкама йиғини тўхтатилди ва ҳакам Абдураззак Боромбаев кейинги йиғинни 2 майга белгилади.

Колбаев унга қарши қўйилаётган айбловларнинг бирортасига ҳам иқрор бўлмай келяпти.

Унга қарши қўйилаётган айбловлар ичида жиноий тўдаларни ташкил қилиш, наркотижорат, ноқонуний равишда қурол сақлаш ва тарқатиш, одам ўғирлаш ва босқинчилик моддалари ҳам бор.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қочиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.

Авторы: Зарема Султанбекова