Бишкек: Уч яшар қизини зўрлаганликда гумонланган шахс СИЗОда қолади

644

Skrin-450x251

Бишкенинг Биринчи май туман суди ўз қизини калтаклаганлик ва зўрлаганликда айбланаётган шахсни икки ойга СИЗОда қолдирди. Қизалоқ ҳозир касалхонада.

Бишкек яқинидаги «Мурас Ордо» мавзеи яшовчиси Усен Сакатаев 29 июнгача ҳибсда қолишини хабар қилди Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Бақит Сеитов.

Сакатаев уч ёшли қизини калтаклаганлик ва зўрлаганликда айбланмоқда.

Сеитов маълумотларига кўра, тиббий экспертиза қизалоқнинг зўрланганини тасдиқлаган.

Гумонланувчига қўйилаётган айбловлар тасдиқланса, у 25 йилгача қамалиши мумкин.

Kloop.kg мухбирлари гумонланаётган шахс адвокати билан боғлана олмади.

Ҳодиса 25 апрел куни Бишкекнинг Биринчи май тумани яқинида жойлашган «Мурас Ордо» мавзеида юз берган.

Тергов талқинига кўра, Усен Сакатаев ўша куни уйига маст ҳолда келган ва аёлини кичик боласи билан кўчага ҳайдаб чиқиб, уй ичида қолган уч ёшли қизалоғини зўрлаган. Бундан сўнг у қизчани қўшнисиникига олиб чиққан.

«Унинг ўзи қизчани қўшнилариникига олиб келган ва қўлимдан тушиб кетди деб айтган. Қизалоқ қонга беланган бўлган», — деди ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев.

Қизалоқ ҳозирда Бишкекнинг 3 болалар шифохонасида даволанмоқда.

Бунгача у реанимация бўлимида эди.

«24.kg» ахборот агентлигининг касалхона бош шифокори Талант Омурбековга таяниб хабар қилишича, қизча ҳозир ўзига келган ва аҳволи яхшилана бошлаган.