МХДҚ ходимлари билан жанжаллашган милицонерларга қарши жиноий иш очилди

633

gknb-clash
Бишкек шаҳар прокуратураси 12 апрел куни махсус хизмат ходимлари билан можарода иштирок этган Свердлов Республика ички ишлар бўлими ходимларига қарши жиноий иш қўзғади.

Бишкек прокуратураси 17 апрел куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига қаршилик кўрсатган милиция ходимларига жиноий иш очгани ёзилади махсус хизмат сайтида.

Жиноий иш уч ҳолат: «тергов ишига тўсқинлик қилиш»,«хизмат мавқеи доираларидан чиқиш» ва «ҳукумат вакилига куч ишлатиш» моддалари бўйича очилган.

«Мазкур ходимларга Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов бошқармаси ходимларини Свердлов ИИБ биносида калтаклаш айби қўйиляпти», — деб ёзилади қўмита баёнотида.

Ҳуқуқ тартибот органлари орасидаги можаро Бишкекда, МХДҚ антикоррупцион хизматининг Республика ички ишлар бошқармаси икки ходими Эркин Мамбеталиев ва Тилек Сарбашевларни 20 минг сом миқдорида пора билан қўлга олаётган пайтда рўй берганди.

Махсус хизмат тарқатган баёнотга кўра, пора билан қўлга тушганлар воқеа жойига ҳамкасбларини чақиришган ва улар ўз ўрнида Эркин Мамбеталиев ва Тилек Сарбашевларни қўлга олишга тўсқинлик қилишган.

Баёнотда шунингдек гумондорларни махсус хизмат ходимлари тарафидан осмонга отилган икки ўқдан сўнг қўлга олингани ёзилади.

Айни пайтда ИИМ қўмита ходимларининг милицияга қаратиб ўқ узганини таъкидлаб, ярадор милиция ходими суратини тарқатди.

Махсус хизмат эса ўз ўрнида ИИМ Свердлов район бошқармаси бошчиси муовини ўз хонасида тинтув учун келган МХДҚ ходимларини калтаклашга рухсат бергани ҳақида баёнот тарқатди.

Ҳозир Республика ички ишлар бошқармаси Свердлов район бошқармаси бошчиси Айбек Нусубалиев вақтинчалик ҳизматидан четлатилган.

Авторы: Александра Ли