Жириновски Қирғизистонга қарзлари учун Иссиқкўлни беришни таклиф қилди

567

5429026808237f61739c50ba7d316151_700
Ўзининг ғайриоддий билдирувлари билан кўпчиликка маълум россиялик депутат Владимир Жириновский Қирғизистон ҳукуматига ўз қарзлари эвазига Иссиқкўлни беришни таклиф қилди.

Россия Думаси 16 апрел куни Қирғизистоннинг аввалга қарзлари бўйича битимларни муҳокама қилди.

Йиғинда Россиянинг либерал демократлар партияси лидери Жириновский Қирғизистон ҳукуматининг Россия беминнат ёрдамига “кўникиб” қолганини ва қарзларни тўлаш вақти келганини билдирди.

«У ерда нафақат фойдали қазилмалар — олтин, уран ва бошқалар — балки гидроманбалардан фойдаланиш имконияти ҳам бор. Агар улар бунинг ҳеч бирини бергиси келмаса — бу жуда қиммат тушишини ўзлари ҳам билади — Иссиқкўлни беришсин. Ажойиб, иссиқ денгиз , ҳатто Қора денгиздан ҳам яхшироқ», — деб депутат сўзларидан иқтибос келтиради унинг партияси сайти.

Жириновский йиғинда қирғиз-рус алоқалари тарихини эслаган ва «рус шохи пайтида русларни ҳаддан ташқари ҳурмат қилганларини» айтган.

«Бишкек — кичкина қишлоқча эди. Советлар иттифоқи даврида катта қурилишлар олиб борилиб, ҳозир катта шаҳарга айланган. Биз улар учун барча нарсани қилдик. У ерда овул, чорва, олча, узум, тавуз, қовун бор эди», — деди депутат ҳамкасбларига.

Қирғизистон молия министрлиги матбуот хизмати ходими Kloop.kg билан суҳбатда депутат сўзларини жиддий қабул қилмади ва уни изоҳлашни ҳам истамади.

Ташқи ишлар министрлиги ҳам шунингдек масала юзасидан шарҳ беришни хоҳламади.

2012 йилнинг кузида Россия ҳукумати Қирғизистондан 500 миллион долларлик қарзини кечганди — бу мамлакат мустақилликка эришгандан буён кечилган энг йирик қарз.

Бироқ бу қарзларнинг кечилишини беминнат деб айтиш қийин — қарзлар кечилишининг асосий шарти Қирғизистон худудида ҳамкорликда Қамбарота ва Юқоринорин ГЭСлари қуриш бўлганди.

Шунингдек томонлар Қирғизистон жанубида Россия ҳарбий базасини қуришга келишган.

2012 йилда Қирғзистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард 800 миллион АҚШ долларини ташкил қилганди.

Авторы: Зарема Султанбекова