30 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатиши кутилаётган марказ таъмир ишлари халқаро инсонпарвар ташкилотлар кўмагида ўтган.
Ўшнинг Кенеш мавзеида жойлашган №1 Оила тибиёт маркази тўлиқ таъмирдан ўтгани ва ундаги барча тиббий ускуналар замон талабларига мос равишда янгиланганини айтди марказ бош шифокори Тамара Раимова.
Бош шифокор 30 минг кишига яқин аҳолига хизмат кўрсатиши кутилаётган тиббиёт маркази ўзида етмишдан ошиқ мутахассисни жамлаганини ва мазкур муассаса эндиликда маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатиш учун барча имкониятларга эга эканини айтади.
Оила тиббиёт маркази очилишида нутқ сўзлаган шаҳар мэри муовини Дастан Ходжаев мазкур марказ янгиланишини шаҳар мэриясининг соғлиқни сақлаш тармоғида олиб бораётган ижобият қатори баҳолаш мумкинлигини таъкидлади.
1936 йилда қурилган марказ таъмир ишлари Халқаро қизил ҳоч қўмитаси тарафидан молиялаштирилди.
Қўмита икки қаватли бинони тўлиқ таъмирдан ўтказган, тиббиёт ходимлари фаолияти учун зарур ускуналар ва мебел жиҳозлари билан таъминлаган.
Халқаро қизил ҳоч қўмитаси гуманитар ташкилот бўлиб, у дунё бўйлаб ҳарбий низолардан азият чеккан аҳолига беғараз гуманитар ёрдам кўрсатиб келади.
Фото муаллифи: Сахира Назарова